У нас есть только
оригинальные песни

Тошкентда "Ўлмас полк" акцияси ўтказилмаслиги маълум қилинди

calendar 03.05.2016
1066

Аввалроқ баъзи интернет нашрларида 9 май куни Тошкентда “Ўлмас полк” (“Бессмертный полк”) акциясини ўтказиш режалаштирилаётганлиги ҳақида хабар тарқатилган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур санада “Ўлмас полк” (“Бессмертный полк”) акцияси  режалаштирилаётган тадбирлар рўйхатида мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Хабарга кўра, ушбу кунни муносиб ўтказиш юзасидан пойтахт ҳокимлиги бир қатор тадбирларни ташкил этишни режалаштирмоқда.

Жорий йилнинг 15 апрелидан 15 май кунигача давом этадиган тадбирлардан 1941-1945 йиллардаги уруш иштирокчиларининг уйларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга совғалар улашиш, уй-жой шароитларини ўрганиб, зарур чоралар кўриш, байрам билан қутлаш  ишлари алоҳида ўрин олган. Жойларда маданият, санъат ва спорт, адабиёт соҳаларининг донгдор вакиллари иштирокида учрашувлар, концерт дастурлари ташкил этилади.  

Таълим муассасаларида “Авлодлар учрашуви”, “Эъзоз”, “Эҳтиром” каби тадбирлар билан бирга “Тинчлик дарси” ўтилади. Талаба ва ўқувчи ёшлар учун “Хотира ва қадрлаш майдони”, Ўзбекистон давлат тарихи музейи, Қуролли кучлар музейи ҳамда “Шаҳидлар хотираси” майдонларига саёҳатлар мўлжалланган.

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Мустақиллик майдони”нинг Хотира мажмуасида расмий тадбирларнинг бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Яндекс.Метрика