У нас есть только
оригинальные песни

Тошкентдаги кучли шамол оқибатлари

calendar 26.04.2015
3234


Тошкент шаҳрида 25 апрель, шанба куни оқшомда жуда кучли шамол кузатилди. Ноодатий ушбу ҳолат шаҳарнинг баъзи ҳудудларида кичик фавқулодда ҳолатларга сабаб бўлди.

Хусусан, Яшнобод туманидаги шамол дарахт шохларини синдириши, синган шохлар электр симларини узиб юбориши натижасида қисқа туташув рўй бериб, "Жўрабек жомий” масжидида ёнғин кузатилган.

Бундан ташқари, шаҳарнинг бошқа жойларида ҳам дарахтлар сингани, симёғочлар ағанагани, томлар кўтарилиб кетгани ҳақида ахборотлар бор. Уларнинг баъзиларидан суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Қайд этиш жоиз, ижтимоий тармоқларда "кечаги шамол оқибатлари” деб тўплам кўринишида тарқалаётган суратлар орасида аввалроқ Қўқондаги газ қуйиш шохобчасида рўй берган портлаш асорати деб кўрсатилган фотосуратлар ҳам бор.


Яндекс.Метрика