У нас есть только
оригинальные песни

Тошкентдаги кўп қаватли уй-жойларда 900га яқин лифт кабиналари таъмирланди

calendar 19.04.2016
930

Тошкент шаҳрида иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Кўп қаватли уй-жойларда қарийб 8,5 минг кириш йўлаклари тўлиқ таъмирдан чиқарилган, йўлакларнинг эскириб қолган эшиклари ўрнига 500та темир эшиклар ўрнатилиб, 3 мингдан ортиқ йўлаклар кодли қулфлар билан таъминланган.

Шунингдек, 900га яқин лифт кабиналари жорий таъмирланиб, салкам 5,5 мингта кўп қаватли уйларнинг ертўлалари тартибга келтирилган. 256та болалар ва спорт майдончалари қурилган ҳамда мавжуд майдончалар қайта таъмирланган. Бу ҳақда "Тошкент оқшоми" газетасига асосланиб, Uz24 сайти хабар берди.

Ижтимоий соҳа объектларидан 12та мактаб, 5та Меҳрибонлик уйи ва интернатлар мукаммал таъмирдан, 274та мактаб, 13та Меҳрибонлик уйлари ва интернатлар, 412та мактабгача таълим муассасалари ва 64та касалхона жорий таъмирдан чиқарилган.

Мавсумда кўп қаватли уй-жойлардаги иссиқлик тизимлари тўлиқ ишлашини таъминлаш мақсадида режа асосида 8728та бинонинг иссиқлик тизимлари босим остида ювилган. Табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси етказиб берувчи тизимларда, трансформатор пунктлари ҳамда иссиқлик энергиясини етказиб берувчи қозонхоналарда таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Яндекс.Метрика