У нас есть только
оригинальные песни

Товуқ мучалида туғилганлар: Эркаклари бевафо, аёллар оқила

calendar 28.12.2016
1596

Ҳар йил ўз номи, мучали билан келади. Айни дамда маймун йилини кузатиб, товуқ йилини кутиб олиш арафасида турибмиз. Мучал асли нима? Товуқ мучали остида туғилган одамларнинг феъл-атвори қандай бўлади? Ушбу саволларга биргаликда жавоб топамиз.

Мозийшуносларнинг фикрларича, Мучалнинг туб негизини бундан қирқ асрча аввал хитойликлар тузган. Йил номлари ҳар олтмиш йилда мунтазам такрорланиб туради. Унинг вужудга келишига ўша кезлардаги олам сув, олов, тупроқ, металл ва ёғочдан ташкил топган ҳамда улар ўзида ижобий ва салбий хусусиятларни мужассамлантиради, деган тушунча туртки бўлган.

Бу беш унсур “осмон шохобчаси” деб номланган. Самонинг энг ёруғ ёритгичларидан Муштарийнинг 12 йиллик ҳаракат йўли эса шунча бўлакка бўлинган ва ҳар бирига “ер шохобчаси” деб аталувчи 12 ой белгилари қўйиб чиқилган. Милоднинг бошларида уларга каламуш, сигир, йўлбарс, қуён, аждаҳо, илон, от, қўй, маймун, товуқ, ит, тўнғиз каби ҳайвонлар номи қўшилган. Бу белгилар Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракати йўлида жойлашган Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сумбула, Мезон, Ақраб, Қавс, Жадий, Далв ва Ҳут юлдуз туркумлари эгаллаган ҳудудларга мос келган.

Ушбу йил “Оловранг” товуқ йили бўлиб, товуқ мучали йилларида бошқа рангдаги товуқлар ҳам тилга олинади. Масалан, ёғоч товуқ, ер товуқ, металл товуқ, сув товуқ, оловранг товуқ, мовий товуқ, қизил товуқ ва бошқалар.

Товуқ йилида туғилган кишиларга умумий таъриф: танқидни ҳам ортиқча мақтовни ҳам ёмон кўрадиган, қатъиятли, иродали, кучли инсонлар айнан шу йилда туғилган кишилардир.
 
Улар оиласини ҳимоя қилади. Дўстларига ўта меҳрибон бўлишади. Шу сабаб, товуқ йилида туғилган кишиларнинг дўстлари жуда кўп бўлади.
 
Муҳабат борасида бу мучал соҳибларига тенг келадигани топилмаса керак. Азиз инсонларининг қулайлиги ва кўнгил хотиржамлиги учун ҳар қандай шароитни яратиб бера олишади.  
 
Товуқ йилида туғилган эркаклар
Товуқ йилида туғилган эркаклар мард, жасур ва бир сўзли бўлишади. Аёлларнинг эътиборини тортишни хуш кўришади. Улар ёқтирган инсони билан турмуш қуришга шошилмайди. Уни қатор синовлардан ўтказгач, бунга қарор қилади. Гарчи аёллардан улкан вафони кутсалар-да,  садоқат борасида уларни намунали эр, деб бўлмайди.
 
Товуқ йилида туғилган аёллар
Эркаклардан фарқли ўлароқ, бу йилда таваллуд топган аёллар вафодор бўлишади. Улар ҳам эътиборни хуш кўришади. Иш жойида бу мучал остидаги аёлларни барча хурмат қилади, маслаҳат, керак бўлса, ўрнак олади. Фарзандларига эътиборли, намунали она, дўст, маслакдош бўлишади.
 
Товуқ мучалида туғилганлар қайси мучал соҳиби билан оила қургани маъқул?

Товуқ мучалининг унсури ердир. Шунга кўра, бу мучал эгалари унсури ер бўлган мучал соҳиблари билан турмуш қурганлари яхшироқ. Мучалларни ўрганадиган олимлар товуқ мучали вакиллари илон ва сигир мучалида туғилган кишилар билан турмуш қуришлари саодатли кечиши ҳақида айтишади. Бироқ, агар иккисидан бирини танлаш лозим бўлса, илон мучали вакиллари улар учун энг мос жуфтликдир.
Товуқ йилида туғилган машҳур кишилар
 
Алишер Навоий, Юрий Никулин, Дима Билан, Иоганн Штраус,  Рихард Вагнер, Фенимор Купер, Энрико Карузо, Ив Монтан, Джульетта Мазина, Йоко Оно, Жан Поль Бельмондо, Рабиндранат Тагор, Жузеппе Верди, Присцилла Пресли, Жордж Сигал.
Умида Якубова
Яндекс.Метрика