У нас есть только
оригинальные песни

Toyota ёғочдан автомобиль ясади

calendar 06.03.2016
1762

Toyota компанияси шасси ва кузовининг асосий қисмлари ёғочдан ясалган Setsuna концепт-карини намойиш қилди. Прототипнинг оммавий намойиши апрелда Миландаги Дизайн ҳафталигида бўлиб ўтади.

Янги моделнинг япон тилидан таржимаси "лаҳза" маъносини англатади.

Toyota Setsuna’нинг габарит узунлиги 3030 миллиметрни, эни 1480 миллиметрни, баландлиги эса 970 миллиметрни ташкил қилади. Машинанинг ғилдираклар базаси 1700 мм.га тенг. Родстер электр двигатель билан ҳаракатга келтирилади.

Машина Riva Aquarama итальян мотор қайиқлари услубида бажарилган. Автомобилнинг рамаси қайин ёғочидан, кузов панеллари япон кедридан, рул чамбари эса сарвдан (кипарис) тайёрланган. Машинани йиғишда аънанавий япон техникаси "okuriari"дан фойдаланилган: деталлар бир-бирига мих, шуруп ва саморезларсиз бирлаштирилган.

Асбоблар панелида вақтнинг юз йиллик оралиқларини ҳисоблайдиган махсус ўлчов асбоби ўрнатилган. У авлод-аждодларни ажратувчи масофалар, узоқ умр кўриш ва дарахтларнинг чиройини ифодалайди.

Яндекс.Метрика