У нас есть только
оригинальные песни

Тожикистонда валюта айирбошлаш шохобчалари ёпилди

calendar 17.04.2015
2392

Тожикистон Миллий банки жисмоний шахслар учун валюта айирбошлашни тўхтатади. Бу ҳақда банкнинг расмий сайтида хабар қилинган.

"Жорий йилнинг 17 апрелидан бошлаб ички бозорда миллий валюта сомонийнинг қадри барқарорлигини таъминлаш ва кредитор ташкилотлар манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти тўхтатилади”, дейилади хабарда.

Шу билан биргаликда, валюта амалиётлари бутунлай тақиқланмаган.

Хабарда айтилишича, кредитор ташкилотлар белгиланган тартибда ва ҳужжатларга асосан, харидорнинг кимлигини кўрсатган ҳолда доллар сотишлари мумкин бўлади.

Яндекс.Метрика