Турк хонандаси Таркан уйланди

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзининг миллионлаб мухлисларига эга бўлган турк хонандаси Таркан ўз мухлисасига уйланди. Бу ҳақда “Mediarepost.ru”  нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, Таркан рафиқаси Пинар Дилек билан бундан бир неча йил аввал Германияда тақдим этган концерт дастурида танишган. Уларнинг никоҳ тўйлари кичик даврада, Тарканнинг Истанбулдаги вилласида бўлиб ўтди. Маросимда икки ёшнинг оила аъзолари ва дўстлари иштирок этди.
 
Тўйнинг асосий қисми тез кунларда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. 


Комментарии (0) | Добавить: 03.05.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]