У нас есть только
оригинальные песни

Туркия бош вазири Анқара Миср билан муносабатларни яхшилаш истагида эканлигини билдирди

calendar 20.08.2016
779

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Туркия Миср билан ёмонлашган муносабатларни қайта тиклаш истагида эканлигини билдирди.

Туркия ва Миср ўртасидаги муносабатлар Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий тўнтарилиши ва ундан кейин юз берган қонли тўқнашувлар сабабли ёмонлашганди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мисрлик ҳарбийларнинг Мурсий тарафдорларига қарши амалга оширган ҳаракатларини қоралаганди ва Мурсийни Мисрнинг қонуний президенти деб ҳисоблашини айтган. Туркия ва Миср 2013 йил августда ўз элчиларини маслаҳатлашув учун ортга чақиртириб олишган, шундан кейин Миср Туркия элчисини, Туркия эса Миср элчисини персона нон грат деб эълон қилган.

"Бизга Миср билан иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантириш зарур", деб айтди Истанбулда журналистлар билан учрашув чоғида Йилдирим.

Шу билан бирга Йилдирим юқори даражадаги муносабатларни бир кечада йўлга қўйишнинг иложи йўқлигини айтиб ўтди.

Июнда Йилдирим Туркияни Миср ва Сурия каби давлатлар билан "доимий адоватда" кўришни истамаслигини айтиб ўтганди.

Яндекс.Метрика