У нас есть только
оригинальные песни

Туркия сайёҳлик инқирозини бошдан кечирмоқда

calendar 17.06.2016
1012

Одатда йилнинг бу даврида Анталья яқинидаги Кемердаги 4 юлдузли Garden Resort Bergamot меҳмонхонаси 70 фоизга тўла бўлар эди. Бироқ бу ердаги 233 та хонадан бор-йўғи 25 тасида сайёҳлар жойлашган. 

"Биз ходимларимиз сонини 80 нафардан 50 нафаргача камайтирдик, нарх-наво ҳам 30 фоизга пасайди. Агар кейинги йилда ҳам шундай давом этса, унда биз ёпилишимизга тўғри келади", деб айтди меҳмонхона эгаси Суха Сен.

Бассейн олдида қуёшда тобланаётган бир неча нафар меҳмонлар омадлари чопганидан мамнунлар.

"Биз икки кишига бир ҳафтага, "ҳаммаси ичида" пакетига 500 фунт стерлингдан (715 доллар) сал кўпроқ тўладик. Ҳозирда энг арзон турлар Туркияга бўлмоқда, биз буни кутмагандик, бироқ одамлар бу ерга келишга қўрқмоқдалар", деб айтди Шимолий Уэльсдан келган Дайен Робертс.

Худди шундай манзара Анталья ва мамлакатнинг бошқа ерларида ҳам кузатилмоқда: Туркиянинг сайёҳлик секторида инқироз ҳукм сурмоқда. 2014 йилда 37 млн меҳмонни кутиб олган ва дунёнинг энг оммавий сайёҳлик йўналишлари бўйича 6-ўринни эгаллаган Туркия дастлабки маълумотларга кўра, бу йили умумий сайёҳлик оқимининг камида 40 фоизини йўқотади. 

Яндекс.Метрика