У нас есть только
оригинальные песни

Туркияда давлат хизматчилари мамлакатни тарк этиши тақиқланди

calendar 18.07.2016
944

Туркияда давлат тўнтаришига уриниш бўйича текширувлар доирасида 3 миллиондан ортиқ давлат органлари хизматчиларининг мамлакат чегараларидан ташқарига чиқиши ман этилди. Туркия бош вазири Биноли Йилдиримнинг тегишли қарори асосида давлат амалдорларининг йиллик таътилларини бекор қилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, таътилга чиқиб улгурган ходимлар ишга қайтиши ва хизмат вазифаларини бажаришга тезроқ кириши лозим.

Агентликнинг қайд этишича, бу фармон Туркиядаги муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтариши муносабати билан давлат, суд органлари ва армияда бошланган ялпи тозалаш билан боғлиқ равишда эълон қилинди.

Бундан олдинроқ Туркияда ҳарбий тўнтаришга уринишдан кейин 30 нафар губернатор ўз лавозимидан четлатилгани маълум бўлганди.

Яндекс.Метрика