loading...

 

Туркияда давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда айбланиб 6000 ҳарбий ҳибсга олинди

Туркия қуролли кучларининг олий ва ўрта бўғинининг 6 минг вакили мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия Адлия вазири Бекир Бўздоғ баёнотига асосланиб Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Вазир ҳибсга олинганларга нисбатан суд жараёни давом этишини билдирган.

16 июлга ўтар кечаси Туркия ҳукумати давлат тўнтаришига уриниш содир этилгани ҳақида маълум қилди. Туркиялик ҳарбийлар ҳукуматни ўз қолгани ҳақида эълон қилди. 16 июль куни эрталаб исёнчи ҳарбийлар таслим бўла бошлади. Туркия ҳукумати финта бостирилгани ҳақида эълон қилди.

Бундан олдинроқ, мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим Анқарадаги матбуот анжуманида бу иш доирасида ҳибсга олинганлар сони 2800 нафардан ошгани ҳақида маълум қилганди.

Йилдирим беш генерал, 28 полковник ўз лавозимидан маҳрум этилгани, ҳарбий тўнтаришга уринишда иштирок этган яна бир генерал эса ўлдирилганини маълум қилганди.

Йилдирим исённинг мамлакатдаги барча қатнашчилари прокуратура қўлида эканлиги ва жазодан қочиб қутулмаслигини айтиб ўтди.

Ҳарбий тўнтаришга уриниш натижасида қурбон бўлганлар сони 265 киши бўлди, шундан 104 нафари исёнчилар.


Комментарии (0) | Добавить: 17.07.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...