Туркияда исёнчилар етакчиси ўз айбига иқрор бўлд

Туркияда ҳарбий тўнтаришга уринишда исёнчиларнинг етакчиси сифатида қўлга олинган, Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ бош қўмондони генерал Акин Ўзтурк ўз айбига иқрор бўлди. Бу ҳақда Anadolu давлат ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ўзтурк 2015 йилнинг августига қадар Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони вазифасида фаолият кўрсатган. У лавозимидан кетгач ҳам Туркия Олий ҳарбий кенгаши аъзоси бўлиб қолганди.

Ўзтурк мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гюлен билан алоқадор бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган. Айни вақтда АҚШда истиқомат қилаётган Фатҳуллоҳ Гюлен Туркия ҳукумати томонидан ҳарбий тўнтариш ташкилотчиси сифатида кўрилмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумон қилиниб, 112 генерал ва адмирал қўлга олинди, улардан 50 нафари ҳибс қилинган, қолганларини тергов қилиш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда давлат тўнтаришига уриниш содир этилди. Уриниш муваффақиятсизликка учради, 16 июль куни исён бостирилгани маълум қилинди. Туркия бош вазири тўқнашувлар вақтида 290 киши ҳалок бўлгани, 1400 киши жароҳатланганини маълум қилган.

Бундан олдинроқ, Туркия полицияси НАТО ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Туркия жанубидаги Инжирлик ҳарбий базасида текширув ўтказгани ҳақида хабар берилганди.


Комментарии (0) | Добавить: 18.07.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]