У нас есть только
оригинальные песни

Твиттерда иккита янги функция пайдо бўлади

calendar 20.02.2016
888

Twitter микроблоглар сервиси икки янги функция киритади: твитлардан шахсий хабарларга илова қилиш ва Customer Feedback мижозлари сўровлари сервиси. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

"Кўпинча мижозларни қўллаб-қувватлаш бўйича фойдаланувчилар ва брендлар ўртасида мулоқот твитларда бошланади ва кейинчалик шахсий хабарларга ўтилади. Энди ушбу жараённи битта кликда амалга ошириш мумкин", - дейилади хабарда.

Янги функция брендларга твитларга иловалар қўшиш имконини беради. Фойдаланувчилар мулоқотнинг ўзида "шахсий хабар жўнатиш" тугмасини кўриб турадилар.

Твиттер қўшган иккинчи функция эса брендларга Customer Feedback сервиси ёрдамида сўров ўтказиш имконини беради.

Яндекс.Метрика