loading...

 

Твиттернинг россиялик фойдаланувчилари «Евровидение»даги янгича баҳолаш тизимини танқид қилишди

Твиттернинг россиялик фойдаланувчиларининг фикрича,«Евровидение-2016» қўшиқ танлови ғолиби россиялик хонанда Сергей Лазарев бўлиши керак эди.

РИА «Новости» агентлиги хабарида қайд этилишича, «Евровидение-2016» телетомошабинларининг энг кўп қисми ўз овозларини Сергей Лазарев учун беришди, аммо ҳакамларнинг овозлари туфайли россиялик хонанда учинчи ўрин билан кифояланди. Лазаревга 26та давлат ҳакамларидан фақат 4таси (Озарбайжон, Кипр, Беларусь ва Греция) максимал балл қўйди.

Украина вакили Жамала мухлислар овоз беришига кўра иккинчи ўринни эгаллади, аммо унга 26та давлатнинг 9тасида 12 баллдан қўйишди (Сан-Марино, Грузия, Дания, Молдавия, Латвия, Исроиль, Сербия, Польша, Словения).

Твиттер фойдаланувчилари овоз беришнинг бундай тизимини танқид қилишди ва бу тизим баҳс-мунозаралар келтириб чиқарди.

«Овоз беришнинг янги тизими менга жуда даҳшатли кўринди. Барчаси шаффоф эмас. Лекин оддий одамларга кимнинг чиқиши ёққанини кўрди», — деб ёзган Александр Афанасьев исмли твиттер фойдаланувчиси.

Баъзи фойдаланувчилар ҳакамларга нисбатан кескин фикрлар билдиришган. «Ҳакамларнинг овоз бериши уятли ва шармандали ўтди», — дея ёзган Дмитрий Гурьянов.

Кўпчилик эса украинлар ва россияликлар бир-бирини қўллаб-қувватлаганини қайд этган.
«Бари бир Украина ва Россия биродар халқлар, овоз беришлар шуни кўрсатди. Биз уларга 10 балл бердик, улар эса бизнинг вакилимизни максимал балл билан баҳолашди - 12».

Бундан олдинроқ ташкилотчилар «Евровидение-2016» танлови финалидаги драматизмдан мамнун бўлишгани ҳақида хабар берилганди.


Комментарии (0) | Добавить: 15.05.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...