У нас есть только
оригинальные песни

Тўйлардаги фонограммачи ОТАРЧИЛАР учун МАХСУС...

calendar 27.05.2014
6443


Хозирги вақтда тўй мавсуми энг қизиган паллада... Шунингдек, кўплаб санъаткорлар шахсий ХАЗИНАСИни тўлдираётган пайти... Бу борада уларнинг БАЪЗИЛАРИГА яъни "ФОНОГРАММА” оркали қўшикни қойиллатиб ижро этувчи айрим санъаткорлар(отарчилар)га шахсий фикрларимни билдириб ўтмоқчиман...
           У ким бўлишидан қатъий назар, тўйга бирров учун борадими, ёки бошидан охиригича хизмат киладими, (аслида хизмат хам эмас) оғзини қимирлатгани, ОРҚАСИНИ ликиллатгани  учун ҳақ оляптими? демак у очиқ ойдин ОТАРЧИ...
            НИМА НОТЎҒРИМИ? ҚАЙСИ ЖОЙИ НОТЎҒРИ...?  Агар тўйлар ва бошка тадбирларда фонограммадан фойдаланиб халкни тузини еб келаётган, халкни фонограммаси билан ЕДИРИБ келаётган санаткор(отарчи)ЛАР бу борада ўзини оқлай олармикан?
       Э бўлмаган гап, ортиқча турли хил бахоналар ЎТМАЙДИ. Агар тўй эгасининг рухсатисиз хизматларингда фонограммадан фойдаланяпсанми?  Яхшиси ё текинга бор ё умуман борма... Яна ХОМИЙИНГнинг орқасига ўтволиб, КАРИЛЛАБ, бировлардан фойдаланиб гапингни ўтказмоқчи бўлишинга..., Қанақадур ўзингдан ЮЛДУЗ ясаволиб, халқ олдига чиққанда, БАЛАНД-ПАРВОЗ гапларингга ўлайми... Халқсиз ХЕЧ КИМ ЭМАССАН... Сени юқорига кўтарадиган хам, ерга урадиган хам ХАЛҚ... Яна тағин тўй хизматларингда ўзингни олиб, ТАКАББУРЛИГИНГга нима дейиш мумкин... Шунда хам халқ хурматингни жойига кўяди... Яна ўзингча талтаясан...
     Эхххххх ачиниб кетаман баъзи инсонларга, бир неча йиллардан буён орзу қилган тўйига, кўпдан бери чакиришни ният қилиб юрган севимли санъаткорини таклиф килса, баъзида санъаткорлар у ёкда турсин АДМИНСТРАТОРЛАР менсимайди...
   ...Ўзи сен кимсанки ўша санъаткорингсиз...?  Яна нимангга мақтаниб кериласан...?
Э, Хуллас хурматли фонограммачи ОТАРЧИЛАР...!
    Шукр қилгинки, сенинг ижодингни деярли ХАЛҚ боқмоқда нафақат ижодингни балки ўзингни хам... Озгина хурмат деган тушунчадан сабоқ олсанг...Хурматинг бундан хам юксакрок бўлармиди...

                                                                                                                                                                          Ёш ижодкор - Баходир Хикматов
Яндекс.Метрика