Uch haftada tanani ko'rkam etish yo'li bor. Ayni haqiqat!


Ёз бошланишига оз фурсат қолди, сиз эса ўзингиз орзу қилган кўркам танага эга бўла олмадингиз. Йигитлар ўртасида — тренажёр залига бормоқчи бўлсанг, куз ва қиш пайтларида боргин, кунлар исиши билан енгил кийимга ўтганингда қоматинг чиройли бўлиб туради, деган гап юради. Аммо кунлар исишни бошлади ва сизда вақт йўқ. Хўш, нима қилмоқ керак? Бундай вазиятда олдингизда икки йўл туради: биринчиси, тушкунликка тушиб ҳар доимгидек бирорта фастфудга кирасиз ва ўзингизга кола буюртирасиз, иккинчиси эса, маслаҳатларимизга амал қиласиз ва уч ҳафта деганда қоматингиз кўркамлигига эришасиз. Биз сизга бор йўғи йигирма кунда улкан натижаларга эришиш мумкин бўлган сирлар ҳақида сўз юритамиз, шундай экан, бир қоп картошкага ўхшаб юришни йиғиштириб, сўзимизга қулоқ осинг.

Шўнғинг!

Уч ҳафта олиб бориладиган дастур давомида мускулларни машқ қилдириш ва кардиомашғулотлар ўтказишингиз учун сизга анча-мунча озуқа керак бўлади. Биринчи галда, машғулотлар рўйхатига сузишни қўшинг. Чунки у орқали барча мушакларингизга куч жўнатасиз. Танангиз бор бўйи бўйича ҳаракатланади ва бундан ҳам жисмоний, ҳам руҳий қувват оласиз.

Доимий равишда юракка эътибор

Ўта максимум даражада қўлланадиган дастуримизда юрагимизга жиддий эътибор бериш талаб этилади. Бу ҳолатда бизга югуриш, велосипед ёки сайр кўмакчи бўлади. Айнан шу йўл билан метаболизмни жадаллаштирамиз ва қисқа вақт оралиғида кўзлаган мақсадимизга етамиз.

Калория масаласи

Жисмоний машқлар кўпайгани сари, иштаҳамиз ҳам очила боради. Ортиқча ёғлардан қутилиш учун, сарфлаганга қараганда камроқ калория тўплаш керак. Бунинг учун оқсилли ва углеводли маҳсулотларни камроқ истеъмол қилиш зарур.

Оз-оздан овқатланиш

Бир кунда орасини уч соатли танаффус қилиб, оз-оздан беш-олти марта овқатланинг. Бу яна бир бор метаболизмни жадаллаштиради ва  қондаги қанд миқдорини меъёрий кўринишга келтиради.

Кўпроқ сув ичинг

Бир кунда энг камида 2 литр сув ичинг. Чунки чанқаш бир қанча муаммоларни келтириб чиқариши ва саъй-ҳаракатларни зое кетказиши мумкин.

Пресс устида иш олиб боринг

Ҳар кунлик қилинадиган бундай машқлар тезда ўз самарасини беради ва сизни янада илҳомлантиради.

Стретчинг

Ҳар кунги беш дақиқали стретчинг қон айланишини яхшилайди ва мускулларни бир маромда гўзаллаштиради.

Дам олиш

Кўпроқ ухласангиз, шунча яхши кўринишга эга бўласиз. Яхши машқлар, сифатли таом ва етарли уйқу — сизни атлетлардай кўринишингиз учун етарли бўлади.

Алкоголдан мутлақо юз ўгиринг

Бир ҳафтада икки шиша пиво ичсангиз, тамом, барча ишлар барбод бўлади. Ишонинг, бу билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Эҳтиётлик билан тикланаётган организмингиз, бирдан вайронагарликка юз тутади. Шундай экан, бундай одатни ташланг ва соғлом турмуш тарзига юз буринг.

Озроқ қаҳва

Машғулотлардан олдин бир ёки икки чашка қаҳва ичиб олинг. Кофеин танадаги ёғларни эритиб юборади ва мушакларда кўп миқдордаги гликогеннинг сақланишига сабаб бўлади.

Роҳатланинг

Уч ҳафталик мунтазам олиб борилган машғулотлар, албатта, ўз сўзини айтади. Агар сиз барча тартиб-интизомга қатъий амал қилган бўлсангиз, унда ўзингизни роҳатланишдан чекламанг. Икки-уч кунга табиат қўйнида дам олиб келинг.

XABARDOR.UZ / Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.

Комментарии (5) | Добавить: 04.06.2015
5. roci2000 (07.06.2015 15:02)
Zor Mega yoqti
4. roci2000 (07.06.2015 15:01)
Zoe Mega yoqti
3. _-Elbek-_ (05.06.2015 09:50)
Ee bulani hammasi ham foydali maslahat deb o'ylamayman. Ko'proq yugurish kerak
2. 1409040 (04.06.2015 22:26)
shunday maslahatlardan qo'shinglar
T6cni wulan qsa g6vda croyli b6ladimi
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Otabek Mirzayevdan dan Premyera
Ummon guruhi sudga berilmoqda. Sabab?
O‘zbekiston va AQSh prezidentlarining barcha uchrashuvlari
Yuz terisini tozalashning 6 usuli
Homilador ayollar uchun eng zararli oziq-ovqatlar
Oyoqdagi quruq qadoqlar qanday paydo bo‘ladi va ularni qanday yo‘qotish mumkin?
Messi «Real» haqli chempion bo'lganini tan olgan
Rossiyada migrantlar uchun jarimalar oshirilishi mumkin
AQSh Ukrainaga bepul harbiy yordamni bekor qilishi tasdiqlandi
O'zbekistonda Uzcard raqobatchisi paydo bo'ladi
Fast-fuddan voz kechish qoidalari
Uyqu to‘g‘risidagi eng qiziqarli haqiqatlar
Azamat Ahrorovning 200 mingdan ziyod obunachisi bo‘lgan Instagram-akkaunti “o‘g‘irlandi”. “Qaroqchilar” aktyordan 350 dollar talab qilmoqda
Shavkat Mirziyoyev Ar-Riyodda Donald Tramp bilan uchrashdi
Rossiya ichki ishlar vaziri Vladimir Kolokoltsev O'zbekistonga keldi
Go'sht nega qimmatlashdi?
O'qituvchi bir kunda 6 soatdan ziyod ishlashi mumkin emas
Sergeli avtomobil bozoridagi narxlar e`lon qilindi (21.05.2017)
Nima uchun yaxshi uyqu erkaklar salomatligi asosi hisoblanadi?
40 yoshga to'lgunga qadar to'xtatilishi kerak bo'lgan xatolar
22-may kunida sodir bo'lgan voqealar
Uy sharoitida chizkeyk tayyorlaymiz
Shavkat Mirziyoyev sammitda markaziy osiyolik prezidentlar davrasida (Foto)
Toshkent IIBBda otliq otryad tashkil etiladi
Olimlar immunitetni saraton hujayrasini o'ldirishga majburlovchi antitela ishlab chiqishdi
Xorazmda SMS-xabar tufayli tanishini pichoqlagan shaxs jazoga tortildi
Arnold Shvarsenegger yangi “Terminator”da suratga tushadi
Lola Karimova-Tillayeva nufuzli Soma jurnaliga intervyu berdi
Yurak qon-tomir kasalliklariga qarshi kurashing, aks holda...
Payme Telegram botlari orqali to‘lov tizimi ishga tushirilishini tasdiqladi