У нас есть только
оригинальные песни

УЙ ШАРОИТИДА ГЎЗАЛ БЎЛИШНИНГ 7 УСУЛИ

calendar 02.08.2016
2339

Халқимизда “аёл макри” деган ибора мавжуд, уни ҳаммамиз кўп бора эшитганмиз, аммо аёл бу “макр”ни ижобий маънода ишлатса-чи? Қуйида уларнинг кенг тарқалган 7 таси билан “Вyku.ru” нашритаништиради.

1.  Аптекадан ёғли Е витамини капсуласини сотиб олинг, уни эҳтиёткорлик билан сиқиб чиқариб, юзингизга суртинг, 30 дақиқадан сўнг устидан тухум оқини суртиб, яна 30 дақиқа кутинг. Кейин юзингизни совуқ сувда ювинг. Бу ниқоб юзингизни ҳуснбузарлардан тозалаб, тери тешикларини очади. Ундан мунтазам равишда фойдалансангиз, юз терингиз силлиқлашиб, ёрқинлашади.

2.  Мабодо юз терингизни тозаламоқчи бўлсангиз, бунинг энг яхши йўли сода ва бир неча томчи 3 % перекись водородидир. Бу аралшамани юзингизга суртиб, айланма ҳаракатлар билан массаж қилинг.

3.  Бир ҳафта мобайнида кераксиз туклардан халос бўлиш учун 2 ош қошиқ қаҳва қуйқасига 1 чой қошиқ сода қўшинг. Бу аралашма тук фолликулалари фаолиятини секинлаштиради.

4.  Болалар совуни тукларни қириш учун ишлатиладиган крем ўрнини босади. Ундан оёқ тукларини тозалаётганда фойдалансангиз, бу жараён енгил ўтади. Тиғнинг дами ҳам кескирлигини узоқ вақт сақлайди.

5.  Уй шароитида қўлаки скрабни 1:1 ҳисобда зайтун ёғига қўшилган асал, шакар ёрдамида тайёрлаш мумкин. Бундай скрабдан кейин оёлар юмшоқ ва соғлом кўринишга эга бўлади.

6.  Оддий шампунга бирозгина сода қўшиб, сочларингизни ювсангиз, улар майин ва сиз кутмаган даражадаги ҳажмга эга бўлади.   

7.  Тирноғингиздаги лакни ўчирувчи восита қолмаган бўлса, бундан ташвишга тушманг. Уйингизда оддийгина ПВА елими бўлса, уни лак суртилган тирноғингиз устига суртиб қўйинг. Елим қотгандан кейин уни худди скотчдек шилиб олинг, қарабсизки, тирноғингиз лакдан тоза бўлади

Яндекс.Метрика