Уйқусизлик: бунинг 5 та сабаби



Бугунги дунё шунчалар ўзгариб, ривожланиб бормоқдаки, одамлар кун-у тун ишлаб, ҳордиқ чиқаришга ҳам вақт тополмай қолдилар. Аммо инсоннинг саломатлиги ва тетиклигини ҳис этиши учун, албатта, тинч уйқу зарурдир. 

Бугун сизга уйқусизлик, унинг бешта сабаби ва тунги бедорликни енгиш  борасида тавсиялар бермоқчимиз.  

Биринчи қараш:

Кундузги қисқа уйқу тунги уйқунинг ёмонлашувига сабаб бўлади

Одамлар орасида кундуз куни ухласанг, кечки уйқуни тополмайсан, деган гап бор. Бу тўғри. Аммо унутманг, бу умуман кундуз кунлари ухламаслик лозим дегани эмас. Кундузги ҳордиқ ҳам керак. Бунинг учун кундуз пайти жуда узоқ эмас, меъёрида ухлаш фойда беради. "North Shore Sleep Medicine” компанияси томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, сарфланган кучни қайта тиклаш учун атиги 10 дақиқалик уйқу ҳам етарли эканлиги тасдиқланди. 

Ухлаш учун белгиланган вақт ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар сиз кун ярмида узоқ муддат ухласангиз, тетик бўлиш ўрнига жисмингиздаги оғир юкни ҳис этасиз, шу сабабли 20-25 дақиқалик уйқу етарли ҳисобланади.

Иккинчи қараш: 

Агар кундуз куни кўп миқдорда қаҳва ичсангиз, кечқурун уйқунгиз келмайди 

Американинг тиббиёт академияси вакили Лиза Шивснинг сўзларига кўра, ўзига ишониб меъёрида қаҳва ичишнинг ҳеч қандай зарарли томони йўқ. Чунки уйқусизликнинг барчасига фақат қаҳвани айбдор қилиб қўрсатиш ҳам хато. 

Баъзилар уйқу олдидан қаҳва ичадилар ва бу жараён тунги бедорликка сабаб бўлади. Шу сабабли куннинг иккинчи ярмида, (мутахассислар  бунда соат 14:00га қадар бўлган вақтни назарда тутадилар) керакли миқдорда ичилган қаҳванинг тунги уйқуга ҳеч қандай алоқаси бўлмайди. 

Учинчи қараш:

Шоколадли маҳсулотлар ва газли ичимликлар сизни руҳлантиради 

Ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, ширинлик инсон кайфиятини кўтаради ва уни руҳан тетиклаштиради. Чарчоқни енгиб, куч беради. 


Эрталабдан ҳам жисмоний, ҳам руҳий ишлаган бутун организм чарчоқни енгиб, сарфланган кучни қайтадан тўплаши учун сиздан қўпроқ кучли маҳсулотлар тановул қилишингизни талаб этади. Аммо бу керагидан ортиқ ширинлик еб, ҳаддан ортиқ газли ичимликлар ичинг, дегани эмас. Агар уйқусини тополмаётган одамларни ўз ҳолига қўйсангиз, уларнинг асосий қисми меъёридан ортиқ ширинликлар ейишига гувоҳ бўласиз.  Меъёридан кўра икки ҳисса кўп тановул қилинган ширинликлар ва газли ичимликлар баттар одамни ҳолсизлантиради ва уйқуга элтади. 

Шу сабабли енгилгина тушлик ва бирозгина ширинлик ейиш – куннинг иккинчи ярмида самарали меҳнат гарови бўлиб хизмат қилади. 

Тўртинчи қараш:

Жисмоний меҳнат қилсам, чарчаганимдан ухлаб қоларман…

Албатта, ҳам жисмоний, ҳам руҳий чарчоқ одамни яхши ухлашига сабаб бўлади, аммо ҳаддан ортиқ ҳаракат умуман уйқусизликка олиб келиши мумкин. Баъзилар тунлари яхши ором олиш учун куннинг иккинчи ярмидан ўта оғир жисмоний ҳаракат қиладилар ва машғулотлар билан ўзини чарчатади. Аммо бу хато фикр. Энг яхшиси машғулотларни меъёрда бажариб, кечки сайрга отланинг. Натижаси, албатта, ижобий самара беради.

Агарда бу яхши натижа бера бошласа, сайр вақтини яна15-20 дақиқага узайтиринг. Кечқурун уйқу олдидан асло жисмоний машғулотларни бажарманг, бу уйқунинг яхшиланишига ёрдам бермайди.  

Бешинчи қараш:

Уйқучимисиз – бунга кўникманг

Агар сизнини доимий чарчоқлик, ҳорғинлик безовта қилса, бу организмнинг табиий ҳолатига нисбатан ўзгаришларидан далолат бўлиши мумкин. Шу сабабли бундай вазиятда шифокорга мурожаат этинг.   

Боиси, жуда кўп уйқучанлик ҳам жиддий касалликларнинг бошланиши бўлиши мумкин. Масалан, чарчоқ, тинмай ҳолсизланиш, нафас етишмаслиги каби ҳолатлар – бўқоқ касаллигининг белгиси сифатида намоён бўлади. Умуман ухламаслик хам худди шундай. Бундан ташқари тушкунликка тушиш ва тинмай ҳорғин кайфиятда юриш – депрессия ҳолатидан ҳам далолат беради. Унутманг, уйқусизлик бора-бора сизни бош оғриғи, инсульт, инфаркт, юрак-қон-томир каби касалликларга ҳам олиб келиши мумкин. .  

ХУЛОСА 

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳар нарсанинг ўз вақти, ўз меъёри бор. Шунинг баробарида уйқунинг ҳам. Уйқусизлик келтириб чиқарадиган касалликлардан огоҳ бўлинг, кунлик уйқу тартибига риоя этинг. Агарда сиз ҳайдовчи бўлсангиз ёки автомашина ҳайдасангиз иложи борича, тўйиб ухлашга ҳаракат қилинг. Бу сизнинг ва йўловчиларнинг хавфсизлиги учун ҳам жуда муҳим. Яхши уйқу мияга дам беради. Бу эса самарали меҳнат гарови бўлиб хизмат қилади. Шундай экан сизга мароқли уйқу тилаймиз. Тавсияларимизни эса бугунданоқ бошлашни маслаҳат берамиз. Manba: xabardor.uz




Комментарии (8) | Добавить: 07.05.2015
8. ummonshox (23.05.2015 12:47)
xm boladdi
7. Shoxkokand (21.05.2015 07:32)
A
6. _Yagona_ (20.05.2015 09:27)
T6g'ri keladigan sabab y6q ekan
5. Java_CR7 (12.05.2015 19:07)
Ухлашнинг энг осон йули кечкурур кузни юмиб ерталаб булишини кутиш
4. max_5445 (11.05.2015 07:13)
ni tolka tel qizlayam bogliq
3. DJNext (11.05.2015 06:47)
Qorning och bulsa uyqu kelmaydl
Unicun texnikan y6q qlw kere
1. DavRick_717 (09.05.2015 16:07)
Xa togri
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Samsung, Apple va Huawei: kim o‘z smartfonlariga eng ko‘p ustama narx qo‘yadi?
Odam boshini ko‘chirib o‘tkazgan jarrohni yolg‘on gapirganlikda ayblashdi
Och qoringa qahva ichishning zararlari aniqlandi
«O'zbekenergo» AJ qish mavsumida aholiga energiya yetkazib berishni qanday rejalashtirmoqda?
Anhor bo‘yi va Chilonzorda daraxtlar yoppasiga kesib tashlanmoqda
Xitoyda “mo'`jizaviy qurol” namoyish qilindi
Shavkat Mirziyoyev Koreyada kutib olindi
O'zbekistonda mudofaaga oid yangi davlat qo'mitasi tashkil etildi
Toshkentda dam olish kunlari qor yog'ishi mumkin
Rossiya aholisi kamaymoqda: hamma umid muhojirlardan
Eng ko'p haq oluvchi ayol qo'shiqchi ma`lum qilindi
Putin Asad bilan uchrashdi
Toshkentdan chiqish yo'llari to'silgan: Xavfli shaxs qidirilmoqda
Suhbat. Filippindagi o'zbekistonlik menejyerning muvaffaqiyat siri
Muvaffaqiyatli rahbarlar ish kunini qanday o'tkazishadi?
Jyeyms Bond rolini yangi filmda kim ijro etishi ma`lum bo'ldi
Xalqaro Jinoyat Sudi Amerika razvedkasining Afg'onistondagi qora qilmishlarini fosh etadi
1 dekabrdan ish haqi, pensiyalar, stipendiyalar va nafaqalar miqdori oshadi
Facebook YouTube’ni «sindirmoqchi»
Paxtaga chiqmagani uchun ishdan haydalgan xodimlar ishga tiklandi
Rossiya O'zbekistonga neft yetkazib berishni boshladi
AQSh olimlari idish yuvish umrni uzaytirishini isbotlashdi?
Umrni uzaytirishning oddiy usuli aniqlandi
Qon guruhi havoning ifloslanishi tufayli infarkt kelib chiqish xavfiga ta’sir ko‘rsatadi
Elektr ta’minoti korxonasi vakilini onlayn ariza yordamida chaqirish imkoniyati yaratildi
«Real» Zidanga o'rinbosar qidirishni boshladi
Atamboyev endi nima qilishini aytdi
Qirolicha Yelizaveta II va shahzoda Filipp platina to'yini nishonlamoqda
Markaziy Osiyodagi eng qadimiy yozuv Qoraqalpog'istondan topilgan
Ravshan Ermatov JCh-2018 ishlashi mumkin bo'lgan hakamlar ro'yxatiga kiritildi