У нас есть только
оригинальные песни

Қуёш деярли кўринмайдиган шаҳарлар

calendar 29.04.2016
1331

Инсон деярли ҳар қандай шароитга кўникади. Қор, совуқ, жазирама, йиртқич ҳайвонлар – айрим африка қабилалари деярли вулқон оғзида яшашади. Шунинг учун ҳам Марсга парвоз қилиш ҳақидаги гап-сўзларни жиддий қабул қилиш лозим: аёзли Сибирда яшай оладиган инсон Марсда ҳам яшай олади.

Инсон учун энг мураккаб шароит қуёш нурининг йўқлигидир. Бунинг оқибатида тушкунлик, асаб бузилиши, руҳий зўриқиш келиб чиқади. Лекин Ер юзида Қуёш камдан-кам нур сочса ҳам одамлар яшаб келаётган шаҳарлар бор. Сайёрамизнинг энг қоронғу аҳоли масканлари рейтинги билан танишинг.

Мурманск, Россия Йил давомида қуёш нур сочадиган соат: 1715

Мурманск қутб доираси ортида жойлашган дунёдаги энг йирик шаҳар ҳисобланади. Лекин бу ерда об-ҳаво у даражада қўрқинчли эмас. Қишда ҳаво ҳарорати -10 даражагача илийди. Йилнинг бир неча ойларига чўзилувчи тунлар эса руҳан тайёргарлик кўрмаган киши учун ҳақиқий муаммо бўлиши мумкин. Бу даврда қуёш умуман кўринмайди, кундуз куни ҳам атрофни қоронғулик эгаллайди.

 

Кируна, Швеция Йил давомида қуёш нур сочадиган соат: 1680

Шаҳарнинг номи “оқ қуш” деб таржима қилинади — унинг сурати маҳаллий гербда тасвирланган.Кируна қутб доирасидан юз эллик километр шимолда жойлашган. Қуёш фақат 30 майдан 15 июлгача бўлган қисқа давр ичида кўринади, қолган вақт давомида эса шаҳар аҳолиси қоронғуликда яшайди.

 

Южно-Курильск, Россия Йил давомида қуёш нур сочадиган соат: 1662

Маҳаллий аҳоли денгиз захиралари тўплаш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Ўтган асрнинг 90-йиллари охирида бу ерда ўзгаришларни кутиб яшашган: Курил оролларини Японияга бериш борасида гап-сўзлар кўпайган. Лекин ороллар Россия таркибида қолди.

 

Жуно, АҚШ Йил давомида қуёш нур сочадиган соат: 1540

Жуно АҚШдаги штатларнинг пойтахтлари ичида энг каттаси ҳисобланади. Шаҳар ҳудуди расман 8 430 квадрат километрни ташкил этади. Аслида эса шаҳар ҳудудининг 99 фоиз майдони ҳеч қандай цивилизация аломатлари сезилмайдиган ўрмонли тоғлардан иборат. Қуёш нурининг деярли йўқлиги эса кишини тушкунликка туширади.

 

Кельн, Германия Йил давомида қуёш нур сочадиган соат: 1504

Кёльннинг иккинчи норасмий номи Рейндаги Метрополия бўлиб, шаҳар бутун мамлакатдаги йирик ва қадимий маданий марказ ҳисобланади.

 

Бирмингем, Буюк Британия Йил давомида қуёш нур сочадиган соат: 1364

Англиянинг йириклиги жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи бу шаҳрида икки миллион киши истиқомат қилади. Маҳаллий иклим ўртача — юмшоқ ва нам, фасллар кескин ўзгармайди. Бу ерда қуёшли кунлар кам бўлишига маҳаллий аҳоли аллақачон ўрганиб қолган.

 

Принс-Руперт, Британия Колумбияси Йил давомида қуёш нур сочадиган соат: 1230

Тинч океанининг бутун шимолий қисми ёмғирли ва тунд ҳавоси, доимий туманлари билан ном қозонган. Принс-Руперт порт шаҳри худди фантастик романлардаги шаҳарни эслатади, одамлар нима учун бу ерда яшашларини тушуниш қийин.

 

Никольское, Россия Йил давомида қуёш нур сочадиган соат: 992

Никольское бутун бошли Алеут туманидаги ягона аҳоли масканидир. Фақат шу ердагина ҳақиқий алеутларни учратиш мумкин: бу ердаги шароитда улардан бошқа ҳеч ким яшай олмайди. Бу ерда қуёшли кун — камёб ва ғаройиб ҳодиса.

 

Торсхавн, Дания Йил давомида қуёш нур сочадиган соат: 884

Мухтор Фарер оролларининг пойтахти Стреймой оролининг шарқий соҳилида жойлашган. Торсхавн расман дунёдаги энг булутли аҳоли маскани ҳисобланади: бу ерга қуёш батареялари ҳали-бери келмаса керак. Лекин шаҳар аҳолиси ҳаётидан нолимайди.

 

Ян-Майен, Норвегия Йил давомида қуёш нур сочадиган соат: 823

Сайёрамизнинг энг қоронғу шаҳри номи Норвегиянинг Ян-Майен шаҳрига тегишли. Аниқроқ айтганда, бу масканни шаҳар деб атаб ҳам бўлмайди — шаҳар аҳолисини бир нечта йирик давлат станцияларининг ходимлари ташкил этади. Manba: xabardor.uz

 

Яндекс.Метрика