У нас есть только
оригинальные песни

Украиналик шахматчилар барча мусобақалардан четлатилди

calendar 15.04.2016
788

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) барча украиналик шахматчиларни мусобақалардан вақтинчалик четлатиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда федерациянинг расмий сайтида маълум қилинди.

Львовда украиналик шахматчи Мария Музичук ва хитойлик Хоу Ифань ўртасида жаҳон чемпиони унвони учун беллашув бўлиб ўтган. Ғалабани хитойлик шахматчи қўлга киритган. Маълум қилинишича, Украина шахмат федерацияси беллашувни ташкил этиш учун FIDE билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилмаган.

Шу сабабли Украина шахмат федерациясига санкция киритишга қарор қилинди. Украиналик шахматчилар FIDE номи остида ўтувчи мусобақаларда, жумладан Европа ва жаҳон чемпионатларида иштирок эта олмайдилар. Украина шахмат федерацияси FIDE’нинг қарздорлар рўйхатига киритилди.

Яндекс.Метрика