loading...

 

Украиналик ва россиялик телетомошабинлар «Евровидение-2016» финалидаги овоз бериш жараёнида бир-бирларини қўллаб-қувватлади

«Евровидение-2016» қўшиқ танловининг телетомошабинлар томонидан овоз берилиши якунларига кўра, Украина Россия вакили Сергей Лазеревга максимал 12 балл берган. Россиялик телетомошабинлар ҳам Украина вакили учун 10 балл қўйган. Бу маълумотлар танловнинг расмий иловасида келтирилган.

Иловада кўринишича, украиналиклар Озарбайжонга 10, Польшага 8 балл беришган.

Қайд этиш керакки, ундан олдинроқ ҳакамлар томонидан овоз берилиш жараёнида Украина вакили Литвага максимал балл қўйган, Бельгияга 10, Латвияга 8. Россияга украиналик ҳакам томонидан 1 балл ҳам берилмаганди.

Россиялик телетомошабинлар Арманистон вакилига 12 балл, Австрия вакилига эса 8 балл берган.

Россиялик ҳакам Арманистон вакилига 12 балл, Озарбайжон вакилига эса 10 балл, Мальта вакилига 8 балл берган. Украина вакили россиялик ҳакамдан 1 балл ҳам олмаган.

Ҳакамлар баҳолашлари бўйича, 26та давлатнинг 4таси Россияга максимал балл қўйган - Озарбайжон, Беларусь, Кипр ва Греция. Россияга Австрия 3, Сан-Марино 7, Испания 4, Франция 1, Арманистон 2, Болгария 6, Латвия 7, Хорватия 6, Сербия 1, Албания 7, Черногория 8 балл берган. Исландия, Чехия, Ирландия, Грузия, Мальта, Финляндия, Дания, Нидерландия, Исроил, Германия, Норвегия, Австралия,  Буюк Британия, Литва, Македония, Эстония, Италия, Украина, Польша, Словения ва Швеция ҳакамлари эса Россияга балл бермаган.

Украина вакили Жамала мухлислар овоз беришига кўра иккинчи ўринни эгаллади, аммо унга 26та давлатнинг 9тасида 12 баллдан қўйишди (Сан-Марино, Грузия, Дания, Молдавия, Латвия, Исроиль, Сербия, Польша, Словения).


Комментарии (0) | Добавить: 15.05.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...