Ҳукумат Олмаотадаги теракт қурбонлари сони 5 нафар бўлганини маълум қилди

Олмаотадаги теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 нафар, яна 7 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги терроризмга қарши кураш штаби маълумотига асосланиб хабар тарқатди.

"Ҳукуматга қарши ҳаракатлар давомида ҳуқуқ тартибот органлари вакилларидан ҳамда тинч аҳолидан 5 киши ҳалок бўлди, яна 7 киши жароҳатланди", дейилган штаб хабарида.

Бундан олдинроқ, маҳаллий нашрларда қурбонлар сони 7 нафар экани ёзилганди.

Айни вақтга келиб Олмаотада террорчиликнинг "қизил даражаси" бекор қилинган ва аксилтеррор амалиётлар якунланган.


Комментарии (0) | Добавить: 18.07.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]