loading...

 

Улар Хитой миллионларини эмас, футболни танладилар (Роналдудан Моуриньогача)

Хитойликларинг туганмас пуллари турли хил футболчиларни ўзига жалб этишда давом этмоқда. Тевес каби 30 ёшга тўлган юлдузлардан ташқари, Оскар, Халк каби фаолиятининг чўққисига етган ўйинчилар ҳам Хитой Суперлигаси томон йўл олмоқдалар. Қуйида Хитой миллионларини эмас, футболни танлаган футболчилар ва мураббийлар билан танишинг.

Криштиано Роналду

Янги йил олдидан португалиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш Хитой клуби Роналдуни сотиб олиш учун «Реал»га 300 млн ва унинг ўзига йилига 100 млн евро маош таклиф қилганини айтиб ўтган эди, аммо «Олтин тўп» соҳиби бу таклифни рад этган.

Федор Смолов

«Менга ёзда Хитой клубидан молиявий томондан супертаклиф бўлди. Ўйлайманки, Россия чемпионатидаги ҳеч қайси клуб бундай таклиф билан чиқа олмайди. Аммо мен бу таклифга ўйлаб ҳам ўтирмай рад жавобини бердим. Менинг ўз мақсадларим бор ва охир-оқибат бу мақсадимга эришмоқчиман», – дейди Смолов.

Златан Ибраҳимович

Сўнгги йилларда Златанга Хитой клубларидан бир нечта таклифлар тушди, аммо швециялик футболчига йиллик 120 млн фунт маош камлик қилаётган кўринади.

Сеск Фабрегас

Испаниялик футболчи ҳали 30 ёшга тўлмади, аммо унинг «Челси» асосий таркибидаги ўрни йўқолиб бораётгандек туюлмоқда. Унинг Хитойга кетиши мантиққа яқинроқ кўринмоқда, бироқ Сеск Хитой клубидан тушган 30 млн евролик таклифни рад этди.

Уэйн Руни

Ушбу мавсумда Руни «МЮ» ва Англия термаси асосий таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйди. Шунга қарамай у «Манчестер Юнайтед»га содиқ қолмоқда ва Хитой клубидан тушган таклифни рад этди.

Лука Модрич

Йилига 20 млн евролик маош хорватиялик футболчини ўзига оғдира олмади. Модрич «Реал»ни севади.

Маркос Рохо

Ёзда «МЮ» аргентиналик ҳимоячини сотиб юборишга тайёр эди, бироқ Рохо Чин юртига кетишни истамади.

Эрнанес

«Ювентус»нинг бразилиялик ярим ҳимоячисига хитойликлар 7 млн евро таклиф этдилар ва рад жавобини олдилар. Айтганча, Манжукични ҳам анчадан бери Хитойга чақирмоқдалар.

Никола Калинич

«Фиорентин» ҳужумчиси икки йил ичида Хитой клубида 20 млн евро ишлаб олиши, клубига эса 45 млн евро келтириши мумкин эди. Аммо, ўхшамади.

Висенте Дель Боске

«Мен Хитойдан таклиф олдим. Гап йилига 10 млн евро ҳақида бораётган эди, аммо мен бу таклиф клубданми ёки терма жамоадан тушганми шуни тушунмадим. Тўғрисини айтсам мен бунга эътиборимни қаратмадим ҳам», – деган эди мутахассис.

Сэм Эллардайс

«Ҳа, менга Хитойдан таклиф бор эди, бироқ мен Англияда қолишни истадим. Дунё ўзгармоқда ва бу футболга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Хитой катта кучга эга бўлмоқчи ва пулни аямай энг яхши футболчиларни сотиб олмоқда. Бу тўғри ёки нотўғрилигини вақт кўрсатади», – дейди Англия терма жамоаси собиқ мураббийи.

Жозе Моуриньо

Моуриньога таклиф тушгани ҳақида хабарлар йўқ, аммо Жозе бунга ўз муносабатини билдириб ўтган.

«Хитойликларинг пуллари ҳаммани жалб этмоқда, аммо мен юқори даражадаги футболни ёқтираман. Мен энди 53 ёшга тўлдим ва ҳали Хитойга кетишга ёшлик қиламан»


Комментарии (0) | Добавить: 03.01.2017

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi
Sobiq ittifoqning birinchi va so'nggi prezidenti Germaniyadagi villasini sotuvga qo'ydi
Skype’ning "yengillashtirilgan" versiyasi taqdim etildi
Xorazmda GM Uzbekistan xodimlari hibsga olindi
Instagram 10ta suratni 1ta postda chiqarish imkonini yaratdi
Urganch-Xiva temir yo'li qachondan ishga tushirilishi ma`lum bo'ldi
Toshkent shahrida pensionerlarga bir oyda jami qancha naqd pul to‘lanadi? Javob — bitta rasmda
O'zbekistonda spays narkotik moddaga tenglashtiriladi
O'zbekistonda xorijiy tillardagi yangi telekanal ochiladi
O'zbekistonda yangi sud: u yerga davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari ustidan shikoyat qilish mumkin
Islom Karimov haqida badiiy film suratga olinadi
Chor Minor - Chor minor chor atrofi suv minor
Nega ayollarning erkaklarga nisbatan do'sti ko'p?
Samsung ta’mirlangan Galaxy Note 7 smartfonlarini sotuvga chiqaradi
Haqiqiy iPhone’ni qalbakisidan qanday ajratish mumkin?