Қулоққа айтиладиган гаплар ёхуд жинсий ҳаёт муаммолари

Бугунги саҳифамизни мухлисларимизнинг мурожаатлари асосида тайёрладик. Рости, уларнинг бизга бўлган ишончидан, ўзларига сирдош деб билганларидан хурсанд бўлдик. Бу ишончни оқлаш, сизга ҳақиқий сирдош бўлиш учун барча саволларингизга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Бугун саволларингизга сексопатолог-шифокор Демир АЛЕКСЕЕВ жавоб беради. Азиз мухлислар, кимлигингиз, қаердан қўнғироқ қилаётганингизни сир тутишимизни сўраганингиз учун исм ва манзилингизни ёзмасликка қарор қилдик…

 

«Заҳм қайталайдими?»

«Бир неча йил олдин эрим заҳм (сифилис)нинг енгил турига чалиниб,диспансерга қатнаганди. Лекин шифокор белгилаганидек тўлиқ даволаниш имкони бўлмади. Ҳозир ўзида ўшандагидек ҳолатлар такрорланаётганини сезаётганини айтди. Бу касаллик қайталайдими?»

— Заҳмда турғун иммунитет ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам даволаш охирига етказилмаган касаллик яна қайталаниши мумкин. Сифилисга чалинган бемор аслида венерология диспансерида ҳисобга олинади ва мунтазам текшириб турилади. Бемор даволанишни охиригача етказмаса, касаллик ривожланиб, жиддий тус олади. Бунда ички аъзолар, асаб ва суяк тизими зарарланади. Ҳатто кўриш нерви атрофияга учраб, бемор хира кўрадиган бўлиб қолади, хотира заифлашади, талаффуз бузилади, зеҳн пасаяди.

Бемор тўла-тўкис даволанмаган ҳолларда заҳм унинг авлодига ҳам ўтиши мумкин. Яъни фарзанди дунёга келмасиданоқ туғма заҳмга чалинади. Бу касаллик билан оғриган беморлар то соғайиб кетгунча жинсий яқинлашувдан сақланишлари зарур. Даволаниш чоғида эркак чекмаслиги ва спиртли ичимликлар ичмаслиги, витаминга бой овқатлар истеъмол қилиши муҳим.

 

Простатит дарди

«Простата бези яллиғланиши билан кечадиган простатит касаллигининг ўткир ва сурункали турлари бор экан. Уларни бир-биридан қандай фарқлаш мумкин?»

— Ўткир простатитда бемор тез-тез сияди, пешоб ажратганда жинсий аъзосида санчиқ туриб, ҳатто ҳожат вақтида тўғри ичакда ҳам оғриқ кузатилади. Бу касаллик ўз вақтида даволанмаса, простатитни вужудга келтирган инфекциялар атрофдаги аъзо ва тўқималарга ҳам ўтади. Оқибатда простата безида пайдо бўлган абсцесс (йиринглаш), ҳатто сепсисс (қонга йиринг тушиши)га олиб келади. Бу эса эркакни бепушт қилиб қўяди. Ўткир простатитга чалинган бемор албатта шифохонага ётиб даволаниши керак.

Сурункали простатитда пешоб чиқариш ёки ҳожатдан сўнг бироз оғриқ туради, жинсий аъзодан камроқ миқдорда суюқлик ажралади. Сурункали простатида шифокор буюрган дори-дармонлар ва физиотерапия муолажалари тузалишга кўмаклашади. Бундай беморга аччиқ, шўр овқатлар ейиш, спиртли ичимликлар ичиш асло мумкин эмас. Ич юришиб туришига алоҳида аҳамият бериш лозим.

 

Мижоз сустлигига барҳам бериш учун…

«Эркакларда мижоз сустлиги пайдо бўлишининг асосий сабаблари нимада?» 

— Мижоз сустлиги (жинсий қобилиятнинг сусайиши) асосан олий асаб фаолиятининг бузилишига, масалан, туғма ва турмушда орттирилган асабий руҳий кечинмалар (яъни невроз, турли касалликлар билан оғриганда рўй берадиган невротик ҳолат, тушкунликлар)га боғлиқ. Эркак кишининг узоқ вақт ғам чекиши ҳам унинг жинсий қобилиятига зиён етказади. Ҳаддан зиёд чарчаш, уйқуга тўймаслик, иш ёки оила билан боғлиқ оғир маънавий вазиятлар рўй берганда жинсий муаммолар юзага келади.

Баъзан ёшга алоқадор ўзгаришлар (масалан, 45-55 ёшларда) туфайли ҳам жинсий қобилият йўқолиши мумкин. Мижоз сустлигига барҳам бериш учун аввало стресслардан қочиш, оила ва ишхонада соғлом муҳитни қарор топтириш, ўз вақтида дам олиб, тўйиб ухлашга эришиш зарур. Булар ёрдам бермаса, албатта мутахассис шифокорга кўриниш лозим.


Комментарии (0) | Добавить: 17.10.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Поиск MP3 и Клипы

«Новости»

O‘zbekiston ikki oyda Qozog‘istondan salkam 0,5 mln tonna bug‘doy sotib oldi
«Samsung» birdaginga ikkita egiluvchan ekranli smartfon ishlab chiqaradi
O‘zbekistonda ta’limga davlat budjetidan katta mablag‘ ajratilmoqda. Unda nega ta’lim sifati past, sohada muammolar ko‘p?
Dollarning qiziqarli tarixi
Rossiyada Putinning reytingi tushib ketdi
Xitoylik harbiylarga ishga ovqat olib kelish va onlayn translyatsiya taqiqlanadi
KXDR yadro qurolini boshqa davlatlarga bermaslikka va`da qildi
GM Uzbekistan avtomobil yetkazib berishni tezlashtirishni va’da qilayotganlarga ishonmaslikka chaqirdi
O‘zbekistonda avtomobil raqamlari xalqaro raqamlarga almashtiriladi, barcha qog‘oz hujjatlar esa bekor qilinadi
ukumat uchun alohida mobil aloqa tizimi yaratiladi
iPhone X smartfoni Android’da ishlovchi barcha telefonlardan uch marta ko'proq daromad keltirdi
Nokia X’ning taqdimot sanasi ma’lum bo‘ldi
Foto: Samolyotlarning “yotoqxonalari”
Toshkentda ma’muriy binolar atrofidagi panjaralar olib tashlanmoqda
AQShlik bloger halokatga uchrayotgan samolyotda to‘g‘ridan to‘g‘ri translyatsiya uyushtirdi
«Telegram bloklanganidan keyin ham g'alaba qozondi»
Kelajak oziq-ovqati: 10 yildan keyin dunyo ahli nima tanovul qiladi
Манзура билан очиқ видеоинтервью: унга Тамиладан ҳам баттар муносабатда бўлишяптими?
Президент фармони: Янги давлат мукофоти таъсис этилди
Qirg‘izistonlik o‘ymakor usta Qur’oni karimning 20 oyatini yog‘ochga o‘yib yozdi
AQSh Xitoyga qarshi yangi savdo cheklovlarini tayyorlamoqda
Yuridik ma`lumotga ega bo'lmay qayta tayyorlashdan o'tib yuridik xizmatda ishlash mumkin bo'ladi
Toshkentda 1-maydan sovuq suv narxi oshadi
1 iyuldan boshlab O'zbekistonda kobeyjing kartalari ishlab chiqariladi
Moskvada havo harorati 70 yillik rekordni yangiladi
Durov Rossiyada «Telegram» bloklanishiga munosabat bildirdi
Yaponiya korporatsiyasi O‘zbekistonda benzin ishlab chiqaradigan zavod quradi
Shavkat Mirziyoyev yana sobiq Bosh prokurorni esladi
AQSHda 522 kiloli pirog tayorladi
«Titanik» qoldiqlari auksionda sotilmoqda