loading...

 

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертига чипталар 700 минг сўмгача сотилмоқда

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев шу кунларда “Истиқлол” санъат саройида ўзининг “Қирмизи олма” деб номланган концерт дастурини тақдим этмоқда.

Ажабланарли томони шундаки, хонанда концертини 5 кун давомида тақдим этаётганига қарамай мухлисларга чипта етмаяпти. Хонанданинг маълум қилишича, чипта сўраб мухлислар ҳатто унинг уйигача боришмоқда.

Айни дамда касса ташқарисида, яъни “қўлга чиқиб кетган” чипталар 700 минггача сотилмоқда. 

Маълумотларга кўра, хонанданинг ҳар кунга концерт дастурига чет давлатлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюришмоқда.

Бу йилги концерт дастурида Раҳматуллаев 11 та янги тарона ижро этди.


Комментарии (0) | Добавить: 11.11.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...