loading...

 

Умид Искандаров турмуш ўртоғи билан ажрашдими?

Ўтган йилдан бошлаб актёр Умид Искандаров ва Рената Искандарованинг оиласига дарз кетгани ҳақидаги гап-сўзлар роса болалаганди. Умид ва Рената жуда кўп давраларда бирга учратганимиздан сўнг бу гаплар шунчаки миш-миш бўлса керак деган хулосага келган эдик. Йил бошидан “Умид ва Рената ажрашибдими?” қабилидаги саволларнинг охири кўринмади. Ренатанинг сўнгги вақтларда Instagram’даги шахсий саҳифасига қўйиб бораётган суратлари ва тушкун кайфиятдаги изоҳлари ҳам тарқалган гап-сўзларнинг янада қулоч ёзишига сабаб бўлди. Мухбиримиз бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Умид ва Ренатага қўнғироқ қилди.

Рената Искандарова, пардозчи: 
— Бу бизнинг шахсий ҳаётимиз. Шу боис бу ҳақида ҳеч қандай интервью бермаймиз. Қани айтингчи, мен ва турмуш ўртоғимдан бошқа ким бизнинг оиламиз ҳақида аниқ маълумот айтиши мумкин? Жавобим шуки, биз бирга бахтли яшаяпмиз.

Умид Искандаров, актёр: 
— Бундай гапларни ким тарқатяпти? Ишонтириб айтаманки, бу хабар мутлақо нотўғри. Ҳаммаси уйдирма ва асоссиз миш-миш, холос. Оиламиз тинч ва биз бирга яшаяпмиз.

Бундан бироз аввал Умид Искандаровнинг турмуш ўртоғи Рената Искандаровани таваллуд айёми билан табриклаб Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирган суратига ҳам мухлислар юқоридаги гап-сўзлар билан боғлиқ изоҳлар қолдиришган эди. Кимдир Умид ҳам, Рената ҳам ижтимоий тармоқларга анчадан буён бирга тушган суратларини қўймаётганини айтса, яна кимдир Ренатанинг қўлида ҳатто никоҳ узуги кўринмай қолганини очиқ-ойдин ёзиб қолдирган. Рената эса бу изоҳларга жавобан “Оилавий суратимиз уйда турибди. Никоҳ узугимга келсак, бу бирга яшаётганимиз ёки бирга эмаслигимиздан нишон эмас”, – дея жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, мухлислар Умид Искандаровни ўзбек киносининг таниқли актёри сифатида танишади. Рената Искандарова эса шоу-бизнес оламидаги энг кўзга кўринган пардозчилардан. Улар 2008 йилда турмуш қуришган.
Отабек Ибрагимов

Комментарии (0) | Добавить: 26.01.2016

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi
Sobiq ittifoqning birinchi va so'nggi prezidenti Germaniyadagi villasini sotuvga qo'ydi
Skype’ning "yengillashtirilgan" versiyasi taqdim etildi
Xorazmda GM Uzbekistan xodimlari hibsga olindi
Instagram 10ta suratni 1ta postda chiqarish imkonini yaratdi
Urganch-Xiva temir yo'li qachondan ishga tushirilishi ma`lum bo'ldi
Toshkent shahrida pensionerlarga bir oyda jami qancha naqd pul to‘lanadi? Javob — bitta rasmda
O'zbekistonda spays narkotik moddaga tenglashtiriladi
O'zbekistonda xorijiy tillardagi yangi telekanal ochiladi
O'zbekistonda yangi sud: u yerga davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari ustidan shikoyat qilish mumkin
Islom Karimov haqida badiiy film suratga olinadi
Chor Minor - Chor minor chor atrofi suv minor
Nega ayollarning erkaklarga nisbatan do'sti ko'p?
Samsung ta’mirlangan Galaxy Note 7 smartfonlarini sotuvga chiqaradi
Haqiqiy iPhone’ni qalbakisidan qanday ajratish mumkin?