У нас есть только
оригинальные песни

Умидахоннинг ижодида яна бир қувончли воқеа

calendar 10.04.2015
4025


Миллий ва замонавий эстрада йўналишида куйланган қўшиқлари билан кўпчиликнинг дилидан жой олган Умидахон, ҳар куни ижодий янгиликлар яратиш мақсадида изланишда давом этмоқда. Унинг сокин оҳангдаги қўшиқлари қалбларга ҳузур бағишласа, шўх тароналари рақсга чорлайди. Ҳар бир ижод намунаси устида таниқли ва истеъдодли ижодкорлар билан ҳамкорлик қилаётган Умидахон навбатдаги янги композициясини премьера этиш арафасида."Севишганлар” деб номланган маҳзун таронанинг сўзи ва мусиқаси муаллифи Элдор Қаюмов, аранжировка устаси эса Жасур Бадалбоев. Миллий эстрада йўналишида яратилган мазкур тарона учун тез кунларда видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Клипни тасвирга олишда Умидахон доимий ижодий ҳамкорлари режиссёр Сарвар Каримов ҳамда оператор Иззат Лутфуллаевларга мурожаат этди. Тез кунда суратга олиш жараёнларидан махсус фоторепортаж тақдим этамиз.Умидахоннинг ижодида яна бир қувончли воқеа содир бўлгани билан мухлисларини хабардор этмоқчимиз. Хонанданинг расмий фан клуби ташкил этилиб, айни кунларда севимли хонандаси билан мулоқотда бўлишни истаган мухлислар таклиф этилмоқда. Умидахонинг ижодига бефарқ бўлмаган ва фан клубига аъзо бўлишни истаганлар қуйидаги (97) 7379662 телефон рақами билан боғланишлари мумкин.
Яндекс.Метрика