loading...

 

Унутманг, душ қабул қилишда ҳам меъёр бор

Олимлар одамларнинг меъёридан ортиқ душ қабул қилавериши уларнинг саломатлиги учун зарарли бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Ҳатто, ана шундай кундалик машғулотни бажаришда ҳам маълум қонун-қоидаларга амал қилиш талаб этилади.
 
Калифорния университети мутахассислари саломатлик учун фойдали душ қабул қилиш қоидалари билан таништиришди. Мутахассисларнинг фикрича, душ қабул қилганда ваннада кўп қолиб кетиш ярамайди. Гап шундаки, одам териси ёғли ҳимоя қавати билан қопланган. Бир кунда бир маротабадан ортиқ муттасил ювинавериш эса мазкур қаватнинг емирилишига олиб келади. Оқибатда организмнинг тери хасталикларига чалиниш хавфи янада ортади.
 
Одатда ёз ойларида душдан чиқмайдиган одамларнинг ҳаддан ташқари тоза ва озода бўлишга интилишлари уларда экзема хасталигининг ривожланишига сабаб бўлади. Ювиниш учун мочалкани бир ойда икки маротаба алмаштириб туриш керак. Чунки мато таркибида ўлган тери қолдиқлари сақланиб қолади. Оқибатда гигиенага амал қиламан деб, бактериялар ўчоғига эга бўлишингиз, ўзингизга ортиқча ташвиш орттиришингиз мумкин.
 
Иссиқ сув тери ва сочга салбий таъсир қилади. Натижада инсон кўрки бўлган сочларнинг эрта тўкилиб кетишига олиб келади. Шунинг учун, мутахассислар иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаган сувда чўмилишни тавсия этишади. Ювиниш вақтида оддий қоидаларга амал қилинса, терингиз янада тоза, озода, муҳими соғлом бўлиб, ўз гўзаллиги ва ёшлик жозибасини йўқотмайди.


Комментарии (0) | Добавить: 10.06.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...

«Новости»

Google Wi-Fi simsiz routerlari sotuvga chiqarildi
Hafta oxirida O‘zbekistonda sovuq ob-havo bo‘lishi kutilmoqda
O‘zbekistonda hokimlar lavozimiga saylab qo‘yiladigan bo‘lishi mumkin
Сени танлаб адашдим, хотин
Shavkat Mirziyoev yangi yilning nomini e'lon qildi
Apple Romeo va Julyetta obrazi orqali iPhone 7 kamerasini reklama qildi (video)
UZMOBILE: butun mamlakat bo‘ylab keng ko‘lamli rivojlanish!
ЕЧЛ, С гуруҳи. «Барселона» ўз майдонида «Боруссия М»ни йирик ҳисобда енгди, «Манчестер Сити» очко йўқотди
Kozim To'laganov rahbarlik lavozimiga qaytdi
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
Instagram ijtimoiy tarmog'ida yangi funksiyalar paydo bo'ldi
Shavkat Mirziyoev ilk davlat tashrifini Rossiyadan boshlaydi
Tim Kuk Apple Watch savdolari hajmi rekord darajaga yetganini ma’lum qildi
Jamoat joylarida chekish va spirtli ichimliklar taqiqlanishi to‘g‘risidagi belgilar paydo bo‘ladi
O'zbekiston 27 davlatdan keladigan sayyohlar uchun viza tartibini bekor qildi
Shavkat Mirziyoyev: Mard va oliyjanob xalqim uchun kechayu-kunduz ishlashga tayyorman
Samsung Galaxy Note 7 smartfonlari portlashi sababi ma`lum qilindi
Ўзбекистонда 2017 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради
Putin Shavkat Mirziyoyevni birinchi bo'lib tabrikladi va Moskvaga taklif qildi
Saylov natijalari bilan tanishing!
Shohrux reperning rafiqasi Zlata ikkinchi farzandiga homiladorligi ma'lum bo'ldi
Foto: Shavkat Mirziyoyev saylov uchastkasida oila a`zolari bilan birga tashrif buyurdi
Shavkat Mirziyoyev saylovda ovoz berdi
Prezident saylovi: Soat 9:00 holatiga saylovchilarning 17,72 foizi ovoz berdi
«Барселона» – «Реал» 1:1
Choy haqida 6 afsona va haqiqat
Jahon iqtisodiyotiga tahdid - kuchli dollar!
Эрингизнинг телефонида маъшуқаси бўлса
50 ёшда ҳуснбузар! Шунақаси ҳам бўладими?