У нас есть только
оригинальные песни

Ushbu haftada jazirama, garmsel va kuchli sel kelishi kutilmoqda

calendar 03.07.2017
1651


Жорий йилнинг 3-9 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилади.

Гидрометеорология марказининг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келади.

Мазкур ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари ўртача +38…+43 даражага етади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳарорат +44…+45 даражагача кўтарилади, гармсел бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 3-9 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида Тожикистон ҳамда Қирғизистондаги музлар эришидан ҳосил бўлган сел оқимлари келиши хавфи бор.

Яндекс.Метрика