У нас есть только
оригинальные песни

Ушбу йилнинг феврал ойида М-39 йўлининг Қозоғистондан ўтган қисми фақат енгил автомбиллар учун очилади.

calendar 07.01.2017
884
Ўзбекистон ва Қозоғистон делегациялари учрашувида М-39 трассасининг Қозоиғистондан ўтган қисмини очиш ҳақида келишиб олинди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри TVK телеканали хабарига асосан.

Ушбу келишув Ўзбекистон ТИВининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Илҳом Неъматов ва Жанубий Қозоғистон вилояти раҳбари Жансеит Туймебаевлар учрашувидан кейин маълум бўлди.

М-39 трассаси Олмаотадан – Термизгача давом этиб, умумий узунлиги 808 километрни ташкил қилади. Трасса Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг бир неча вилоятлари  ҳудудидан ўтади. Тошкент ва Самарқанд орасидаги М-39 йўлининг бир қисми Қозоғистон ҳудудидан ўтган бўлиб, у 1998 йилда беркитилган эди. Шундан кейин Ўзбекистоннинг ғарбий вилоятларидан Тошкентга йўл олган барча автомобиллар Сирдарё вилояти орқали айланиб 70 км ортиқча масофа босиб ўтар эди.

М-39 йўлининг Қозоғистондагн ўтган бўлаги очилганидан кейин, Самарқанд ва Сирдарё орасидаги масофа 78 км ўрнига 24 кмни ташкил қилади. Келишилган шартномага кўра, ушбу йўлдан фақат енгил автомобиллар ҳаракатланиши мумкин. Экспертлар фикрига кўра, ушбу шартнома Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида савдо-сотиқ муносабатларини ривожлантиришга қаратилган улкан қадам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов иштирокида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон оасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва икки мамлакат чегараси яқинида савдо ҳудудлари ташкил қилиш ҳақида келишиб олинган эди.
Яндекс.Метрика