loading...

 

Uyquni engishning 7 usuli

  • Кечқурун 7-8 соат ухлашга одатланинг. Шунда кундузи ҳолсизлик кузатилмайди.
  • Телевизор томоша қилганда, компьютерда ишлаганда ёки газета ўқиётганингизда ўтирган ҳолатда бўлинг. Ёстиққа суяниш ёки каравотга ётган кўйи бирор машғулот билан банд бўлиш тавсия этилмайди.
  • Кун бўйи уйқусраб юрадиганлар ҳар кун бир вақтда ухлашга одатланишлари лозим.
  • Уйқу билан боғлиқ муаммолар безовта қилганда кечки овқатдан сўнг қаҳва ичиш тавсия этилмайди. Шунингдек, мева шарбатлари ва музқаймоқ ҳам. Бўлмаса, эртасига турли муаммолар юзага келиши мумкин.
  • Ҳар қандай жисмоний машқларни ухлашдан 2 соат олдин бажариш керак. Уйқу олдидан ҳатто енгил машқлар ҳам тавсия этилмайди. Акс ҳолда организмдаги алмашинув жараёнлари фаоллашиб, уйқусизликни келтириб чиқаради.
  • Эрталаб контраст душ қабул қилинг. Аввал илиқ, кейин совуқроқ сувда чўмилиш организм тонусини оширади ва тетиклик улашади.
  • Бироз мудраб олай деган сўзни унутинг. Толиққан организмингиз уйқу ҳолатига кириб олгач, истайсизми-йўқми, ундан воз кечишни истамайди. Қарабсизки, кундузи 10-15 дақиқалик уйқу ланжлик билан давом этади. 

Комментарии (0) | Добавить: 10.12.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
Загрузка...