У нас есть только
оригинальные песни

UZ ZONASIDA 15811 DOMEN RO'YXATGA OLINDI

calendar 04.01.2013
2903

2012 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг интернетдаги миллий UZ домени ҳудудида 15811 та домен номи рўйхатга олинган бўлиб, бу аввалги йилдагига нисбатан 2373 тага кўп демакдир (ўсиш – 17,7%).
UZ домен ҳудуди маъмурияти статистикасига мувофиқ ўтган йили жами 5965 та янги домен рўйхатга олинди ва қарийб 3600 таси ўчирилди. Апрель ойида энг кўп домен рўйхатга олиниши кузатилди – 592 та.
Домен номларининг 8500 таси ёхуд 54 фоизи юридик шахслар, 7200 дан ортиғи ёки 46 фоизи жисмоний шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилган. Домен номларининг аксарияти –13,3 мингтаси (84,3%) Ўзбекистон резидентларига тегишли.
Рўйхатга олувчиларниг энг йириги Arsenal-D бўлиб, рўйхатдан ўтказилган домен номларининг 30,4 фоизи ана шу фирма ҳиссасига тўғри келади. Қолган рўйхатга олувчиларнинг ҳиссаси қуйидагича: Tomas – 26,1%, Billur COM – 23,3%, BCC – 8,7%, Sarkor Telecom – 7,6% ва Simus — 1,8%.
1995 йил 29 апрелидан эътибоан UZINFOCOM Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази UZ миллий доменининг маъмурияти саналади.
Яндекс.Метрика