У нас есть только
оригинальные песни

UzGazOil шохобчаларида рейдлар ўтказилди

calendar 02.06.2015
1605

2015 йилнинг 29 май куни прокуратура ва солиқ инспекцияси ишчиларидан иборат гуруҳ Тошкентдаги ва вилоят марказларидаги UzGazOil шохобчаларига рейд уюштирди.Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маълумот беришича, текширувларнинг биринчи кунидаёқ 2 млрд сўмлик молиявий ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Ҳайдовчилар кўпдан буён UzGazOil шохобчаларида кўрсатилаётган хизматдан нолиб келмоқда, деди мутасадди ходимлардан бири. Бензинни айтилганидан кам қуйиш, бензин сифатини пасайтириш, расмий баҳодан юқори нархларда сотиш ушбу шохобчаларда оддий ҳолга айланиб қолгани айтилмоқда. Бундан ташқари, бензин қуйиш шохобчаларининг кўпида "мини-масжид”лар ташкил қилингани, бутун жамоа бўлиб намоз ўқилиши давлат органларининг хавотирига сабаб бўлган.
Яндекс.Метрика