У нас есть только
оригинальные песни

Узоқ муддат ўтириш чекиш каби зарарлидир

calendar 12.06.2016
1597

Сўнгги йилларда тик ҳолда ишлаш ғояси оммалашиб бормоқда. Танқидларга қарамай, бу ғоянинг ўзига яраша ижобий томонлари бор. Тикка ҳолатда ишлаганда ўтирганга нисбатан метаболизм тезлиги юқори бўлади: калориялар истеъмоли бир ярим марта кўпроқ бўлади. Бундан ташқари, узоқ вақт ўтириш кўплаб касалликлар пайдо бўлишига ва мушаклар карахтлиги ҳамда атрофиясига сабаб бўлади.  

Марк Хамильтон

Физиолог, Луизианадаги Пеннингтон биотиббиёт тадқиқот маркази профессори.

Ўтириш — янги чекиш турига ўхшайди, у жуда хавфли!

Ҳаракат фаоллиги вақтида оёқлар билан нима содир бўлади? 

 

Электромиография (ЭМГ) ёрдамида турли фаолият вақтида оёқлар ҳаракатини таҳлил қилиш мумкин: юриш, югуриш, сакраш, оёқ учида туриш. Скелет мушакларининг электрон фаолияти одатий электрокардиограмма (ЭКГ) каби биоэлектрик салоҳиятлар фарқланиши бўйича қайд этилади. 

Сиз ўзингизда чарчоқни ҳис қилмаслигингиз мумкин. Бироқ оёқлар бутун тана оғирлигини кўтарганида ҳар бир мушак изометрик тарзда қисқаради. Турган ҳолда икки соатни ўтказиш, 3 километрга югуриш билан тенгдир.  

Генетика оёқ узунлиги ва ҳажмига қандай таъсир кўрсатади? 

Ҳозирги кунда оёқ узунлиги генетикага боғлиқ, деб ҳисобланади. Умуман олганда, аёллар эркакларга нисбатан бироз узунроқ оёқли ҳисобланади: ўртача ҳисобда аёлларнинг 18–45 ёшида оёқ узунлиги бўйнинг 45 фоизини ташкил этади.

Оёқлар қанчалик хушбичим бўлиши фақат генетикага боғлиқ эмас. У қанча кўп тик туришга ҳам боғлиқ бўлади.

Аёллар оёқларининг муаммолари

Аёллар танаси белдан елкагача ёғ йиғишга мойилдир. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор: ҳомиладор бўлиш вақтида организмни заҳира билан таъминлашдир. Ҳаттоки, қоматингиз «нок»ни эслатмаса ҳам.

Бўксадаги ортиқча ёғлар бошқа муаммони ҳам англатади. Тери ости ёғ қатламида бузилишлар содир бўлса, оёқлар апельсин қобиғига ўхшаб қолади. Тиббиётда целлюлит ривожланиши сабаблари тўғрисида бирламчи ва аниқ фикрлар бўлмаса-да, оёқ учун машқлар тўқималардаги алмашинув жараёнларини яхшилайди, ёғ миқдорини камайтиради ва оёқ кўринишини кўркамлаштиради.

Жисмоний машқларнинг оёқ ташқи кўринишига таъсири 

Мақола муаллифи Мелисса Рот (Melissa Roth) бу борада тадқиқот ўтказишга қарор қилди. У ўз дастурига ўнлаб ўтириб туриш ва итариш, шунингдек, зинапоялар бўйлаб кўтарилиш ва велоаэробика (спиннинг) машқларини киритишни мақсад қилди. Оқибатда, оёқ тадқиқоти бўйича 4 ҳафта ичида ёғ миқдори 10 фоизга камайди. 8 ҳафталик машқ ва парҳез (кунига 1 500 ккал)дан сўнг бўкса ҳажми анча қисқарди.

Бироқ парҳез ва машқ бирлаштирилган тадқиқотда мушак тўқималарининг миқдори камаймаган. 

Ўтириб туриш, зиналардан чиқиш ва велоаэробика нафақат оёқлар ҳажмини меъёрида ушлаб туради, балки уларнинг фаолиятини ҳам яхшилайди — ёғ миқдори камаяди, мушаклар эса ўсиб боради.

Агар чиройли оёқларингиз бўлишини истасангиз, унда ушбу қоидага амал қилинг: парҳез, жисмоний ва кардио машқлар.

Кучли ва бардошли оёқлар — хушбичимлик гарови: улар кун давомида жисмоний фаолликнинг барча турларини енгиллаштиради. Сиз янада ҳаракатчан бўлиб, кўпроқ калория йўқотасиз. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, диетадан сўнг йўқолган вазн ва мустаҳкам оёқларда ўзаро боғлиқлик бўлади. Статистик маълумотлар эса аёлларнинг бўкса ҳажми улар фаол ҳаёт тарзини олиб борганларида тезроқ қисқаришини тасдиқлайди. 

Яндекс.Метрика