У нас есть только
оригинальные песни

Вашингтонда 54 йиллик танаффусдан сўнг яна трамвай юра бошлайди

calendar 22.02.2016
1331

Вашингтонда умумий узунлиги 3,5 километрни ташкил этувчи биринчи ва ҳозирча ягона трамвай тизими одамларни ташишни бошлайди.

Трамвайлар қатнови Вашингтонда 54 йил аввал тўхтатиб қўйилган эди. Уни қайта йўлга қўйиш ҳаракати 10 йил аввал бошланган. Сўнгги маълумотларга кўра, бу лойиҳанинг амалиётига ҳозиргача 200 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланган.

Биринчи трамвай линиясининг қурилиши давомида Вашингтонда учта мэр алмашди. Ҳисоб бўйича лойиҳанинг тўртинчи раҳбари - Мюриел Баузер 27 февраль куни Вашингтонда трамвайлар ҳаракатига тантанали старт беришга муваффақ бўлади.

АҚШ пойтахтида трамвай ҳаракати билан боғлик муаммолар ҳали охирига етмаган. Масалан, шаҳар мэри йўл кира ҳақи тизимини ўз вақтида ишлаб чиқмаган. Шунинг учун йўловчилар жамоат транспортининг ушбу туридан ҳозирча текин фойдаланишлари мукин. Трамвайлар 15 дақиқалик оралиқ вақт билан ҳафтасига олти кун (якшанбасиз) юради.

Трамвайларнинг бошқа йўл тизимлари қурилиши ҳам режалаштирилган. Уларнинг умумий йўл узунлиги пойтахтда ўртача 59 километрни ташкил этиши мўлжалланган.

Яндекс.Метрика