Вазелин мойининг сиз билмаган xусусиятлари

Универсал воситалардан бири вазелин 1878 йили иxтиро қилинган. Вазелиннинг яраларни битказувчи, юмшатувчи ва намлантирувчи хусусияти бор. Бундан ташқари вазелинни кундалик турмушда ҳам ишлатсангиз бўлади.

1. Гуллаган сочлар учига вазелин мойидан оз миқдорда суртиб қўйинг, қуриган ва гуллаган сочларни озиқлантиради.

2. Лакланган пойбзаллар устига вақти-вақти билан вазелиндан суртиб туринг бу оёқ кийим терисининг қуриб, синишидан ҳимоялайди.

3. Тирноқларни бўяётганда унинг четларига вазелиндан суртинг, шунда тирноқ атрофига бўёқ тегиб кетишининг олдини олган бўласиз.

4. Занжирсимон ёпқичли устки кийимлар ёпқичи юрмай қолса унга озгина вазелиндан суртиб юборинг.

5. Сепган атирингиз ҳиди узоқроқ туриши учун бўйин атрофига вазелиндан суртиб қўйинг.

6. Қулоқ тешиги атрофига вазелиндан суртинг-да, зиракларни осон ва қулай тақиб олинг.

7. Cочларни бўяшдан олдин вазеленни, бўйнингизга, қулоқларингизга ва пешонагизга суртинг шунда соч бўёғи беxосдан тегиб кетса ҳам, доғ бўлиб қолмайди, осонгина ювиб ташлайсиз.


Комментарии (0) | Добавить: 03.01.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash