У нас есть только
оригинальные песни

Venger: Agar Arsenal meni ishdan bo'shatsa, boshqa Angliyada ishlamayman

calendar 10.11.2015
837

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер ўз лавозимидан озод этилса, бошқа инглиз клубларини бошқармаслиги ҳақида гапириб ўтди.

"Агар эртага эрталаб менга "Арсенал" раҳбарияти "сизга раҳмат ва хайр" деса, бошқа иш қидирмайман, дея олмайман. Лекин, иш жойим Англияда бўлмаслиги аниқ.

"Арсенал"га содиқлигим охиригача қолади. Шундай пайтлар бўлдики, мен жамоани тарк этишим мумкин эди, аммо кўплаб таклифларни рад этдим.

Энди бўлса, яна қаердадир фаолиятимни давом эттиришимга кўзим етмайди", - дейди L'Equipe нашри Венгер сўзларини келтириб.

Эслатиб ўтамиз, франциялик мутахассис "тўпчилар"ни 1996 йилдан бери бошқариб келади ва унинг амалдаги шартномаси 2017 йилда якунига етади.

Яндекс.Метрика