У нас есть только
оригинальные песни

Вьетнам – Ўзбекистон ўртасидаги ОЧ финали катта экранда намойиш қилинади

calendar 25.01.2018
1128

Хабарингиз бор, 27 январь куни Тошкент вақти билан соат 13:00да Хитойнинг Чанжоу шаҳрида U-23 Осиё чемпионати финали бўлиб ўтади. Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, финал ўйинини Ўзбекистондаги футбол мухлислари биргаликда томоша қилишлари ва терма жамоамизни қўллаб қувватлашларини таъминлаш учун Вьетнам – Ўзбекистон учрашуви катта экранда намойиш қилинади.

Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 14Х5 метрли катта экран ўрнатилади. Мухлислар Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан бепул тақдим қилинадиган таклифномалар орқали 27 январь куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасига ташриф буюриб, U-23 Осиё чемпионати финалидан ўрин олган Вьетнам – Ўзбекистон учрашувини томоша қилишлари мумкин. Учрашув танаффусида эстрадамиз юлдузлари иштирокида концерт дастури ҳам бўлиб ўтади.

Мухлислар ЎФА томонидан тақдим қилинадиган бепул таклифномаларни қўлга киритиш учун 26 январь куни соат 09:00дан 15:00га қадар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин:

+998 98 307 80 88

+998 90 985 42 88

*Таклифномаси йўқ мухлислар 27 январь куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасига киритилмайди.

Яндекс.Метрика