У нас есть только
оригинальные песни

Виталий Кличко Al Jazeera’га берган интервьюсида украиналик экани учун узр сўради

calendar 01.03.2016
940

Киев мэри Виталий Кличко Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида халқаро ташкилотларнинг Украина ҳукуматига мамлакатнинг шарқида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ кўплаб қоидабузарликларни амалга ошираётгани бўйича қўяётган айбловига изоҳ бера олмади.

Кличко халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари, хусусан Amnesty International ташкилотининг Украинанинг кўнгилли батальонларида миллатчилар жанг қилаётгани ҳақидаги айбловини рад этди.

"Мен свастика (хоч) белгисини кўрмадим", деб айтди собиқ боксчи кўрсатув бошловчиси томонидан халқаро кузатувчилар берган маълумотларга изоҳ бериб.

Кличкодан у Amnesty International ташкилоти ҳақида билиши ҳақида сўралганда, "Узр, Мен Украинаданман", деб жавоб берди.

Кличко, шунингдек, Украина ҳукумати томонидан мамлакатда коррупцияга қарши кураш бўйича катта иш қилингани, бироқ "халқ бундан ортиқроғини кутаётгани"ни айтди.

Яндекс.Метрика