У нас есть только
оригинальные песни

«ВКонтакте» ёзда ўз мессенжерини ишга туширади

calendar 19.04.2016
801

«ВКонтакте» жорий йилнинг ёз ойида ўз мессенжерини ишга туширишни режалаштирди. Бу ҳақида РИА «Новости» нашри «ВКонтакте» операцион директори Андрей Рогозов баёнотига асосланиб хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, айни дамда мессенжернинг десктоп талқини компания ходимлари томонидан синовдан ўтказилмоқда. Натижада мессенжер дастур кўринишда ҳам, шахсий компьютерлар учун мижоз сифатида ҳам ишлайди.

Бундан ташқари, Рогозов бир ой ичида фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқда янада қизиқроқ хабарларни тақдим этишга мўлжалланган “ақлли” хабарлар лентаси ишга туширилиши ҳақида хабар берди.

Ҳозирда бу режа ҳам компания ходимлари томонидан синовдан ўтказилмоқда.

Яндекс.Метрика