У нас есть только
оригинальные песни

Ўғирлаб кетилган 55 та “Оскар” ҳайкалчаси чиқиндихонадан топилган

calendar 28.02.2016
1520

Киноихлосмандлари орасида 28 февраль куни бўлиб ўтадиган “Оскар” мукофотларини топшириш маросимини интиқлик билан кутаётганлар талайгина. Сайтимиз орқали бу йил “Оскар”га номзоди қўйилганлар ҳақида хабар берган эдик. Энди эса Голливуднинг машҳур мукофоти билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар билан танишинг.
  • “Бўронлар ҳукмдори” фильми 82-“Оскар” мукофотлари топшириш маросимида кино саноатидаги энг ғаройиб рекордлардан бирини қўлга киритган. Ўша йили  ўз харажатларини базўр қоплаган “Бўронлар ҳукмдори” 9 тадан 6 та мукофотга эгалик қилган.
  • “Оскар” мукофотлари топшириш маросимига ташриф буюрувчиларнинг оёқлари тагига тўшаладиган қизил гиламнинг узунлиги 150 метр,  қалинлиги 10 метрдан ошади. Гиламлар бир неча ўрам қилиб йиғилади ва ҳар бирининг оғирлиги 135 килограммни ташкил этади. Гиламларнинг умумий оғирлиги эса 5 тоннага тенг.
  • Қизил гиламчадан юрадиган актёр Голливудда ўта машҳур бўлиши лозим.
  • Гиламнинг икки четида 100 дан зиёд фотосуратчилар, турли телеканалларнинг 300 дан ортиқ ходимлари, операторлари, овоз ёзиш усталари ва бошқа техник ходимлари улар ҳақида маълумот  олишга интилиб туришади.
  • “Оскар” ҳайкалчалари Чикагодаги фабрикалардан бирида ишлаб чиқарилади. Ҳайкалларнинг бўйи 34 сантиметр, оғирлиги 3,85 килограмм.
  • “Оскар” ҳайкалчаси қилич ушлаб турган рицарнинг кўринишида эканига аҳамият бергандирсиз. У қора мармарга ўрнатилган. Мармар эса киноплёнка ўрамини эслатади.
  • Ҳайкаллар қўрғошин ва қалай моддалари аралашмасидан тайёрланган. Улар махсус қолип ичига қуйилади ва совутилади. Сўнг, мис, никель, кумуш қоплама берилади. Улардан сўнг амалий электролиз қатлам, охирида эса олтин суви қопланади.
  • Иккинчи жаҳор уруши вақтида, то уруш тамом бўлгунга қадар ҳайкалчалар гипсдан тайёрланган. Урушдан сўнг эса барчага металл ҳайкалчалар топширилган.
  • 2000 йили ҳеч ким қўлга киритмаган 55 та “Оскар” ҳайкалчалари Лос-Анжелесда уларни олиб кетиш учун жойлаштирилган вақтда ўғирлаб кетилган. Бир неча кун ўтиб, ҳайкалчалар ахлат қутисидан топилди. Уларни топган шахсга эса 50.000АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули берилди. Афсуски, ана шу 50.000 АҚШ долларини мукофот эгасининг уйидан ўғирлаб кетишди.
Яндекс.Метрика