У нас есть только
оригинальные песни

Ўғлимга насиҳатларим

calendar 04.02.2016
1862

$IMAGFE1$

Фарзандлар ўз-ўзидан улғайиб қолишмайди. Уларни комил ва меҳрли инсон қилиб вояга етказиш учун ота-оналардан катта эътибор ва билим талаб қилинади.

Португалиялик блогер Ана Каролинанинг ўғлига қилган насиҳатларини муштарийлар эътиборига ҳавола этади.

1. Бобонг ва бувинг билан ўтказган вақтингнинг қадрига ет.

2. Биров билан қўл бериб сўрашганингда ўша одамга қараб сўраш.

3. Сенинг гапинг эмас, ишинг муҳимроқ.

4. Истеъдод меҳнат орқали юзага чиқади.

5. Қизларга покиза йигитлар ёқади. Доимо озода юр.

6. Вазиятни куч билан ҳал қилишдан бошқа йўлинг йўқ бўлса, биринчи бўлиб зарба бер. Бор кучинг билан.

7. Онангнинг ҳар бир пишириб берган таомини мақтаб қўй.

8. Агар ўзингни жамиятда катта таъсирга эга бўлдим деб ҳисобласанг, бирор кишининг итини ортингдан эргаштиришга уриниб кўр.

9. Сартарошхоналар учун кўп пул сарфлама. 

10. Ҳеч қачон товламачилик қилма. 

11. Бошқаларни тинглашни ўрган.

12. Сенга ёрдам берганларга миннатдорчилик билдиришни унутма.

13. Гапирадиган сўзингнинг маъносини билмайдиган бўлсанг, кеч бўлмасидан аввал сўраб билиб ол.

14. Пиёда юр. Бу соғлиқ учун фойдали.

15. Агар жаҳлга минган ҳолда хат ёзган бўлсанг, уни жўнатишдан олдин яхшилаб ўқиб чиқ. Кейин эса йўқ қил.

16. Ҳеч қачон аёл киши билан баҳслашма.

17. Ўзинг мустақил саёҳат қилишга уриниб кўр.

18. Мутахассис бўлиб етишишинг мумкин бўлган соҳани танла. 

19. Ота-онанг кўрмаслиги лозим бўлган фотосуратни интернетга ҳеч қачон жойлаштирма.

20. Бир йилда ҳеч бўлмаса икки марта ўзингга ҳисобот бер: нимани тўғри бажардинг-у, нимани нотўғри, ўйлаб кўр.

21. Оилавий фотосуратларга кулиб туш.

22. Зиёлилар даврасига таклиф қилинсанг албатта бор.

23. Бирор нарсада муваффақиятга эришсанг, мақтанма.

24. Агар сенга кийим совға қилишса, кий. Бу энг яхши миннатдорчилик бўлади. Ҳаттоки биринчи ва охирги марта кийсанг ҳам.

25. Агар бирортаси автомобилини бериб турган бўлса, уни қайтараётганингда бакини тўлдириб қайтар.

Яндекс.Метрика