У нас есть только
оригинальные песни

Ўғлининг ўлими сабабли ота-она GM’дан $500 млн талаб қилмоқда

calendar 13.04.2014
4221


Канадалик Дэнни ва Сюзан Бэйкер   йўл транспорт ходисасида ҳалок бўлган фарзандининг ўлимида General Motors компаниясини айблаб, унга қарши даъво қилишди. Бу ҳақда Toronto Sun нашрига  асосланиб Gazeta.ru  хабар бермоқда.
 
Бэйкерлар оиласи Saturn Ion автомобилида автоҳалокат қурбонига айланган Николаснинг  ўлими учун  General Motors  компаниясидан $500 млн талаб қилмоқда. Ушбу  модел компания томонидан сотувдан қайтариб олинадиган автомобиллар рўйхатида бўлган. 

 "Николас Бэйкер автомобилда хавфсизлик ёстиқчаси ишламай қолгани сабабли ҳалок бўлди. Биз GM’дан Saturn автомобилини қайтариб олиниши ҳақидаги хатни олдик”,-дея маълум қилди Бэйкерлар адвокати.
 
Аввалроқ, General Motors корпорацияси ўт олдириш тизимидаги носозлик туфайли сотилган 1,6 млн автомобилни қайтариб олиши маълум қилинган эди. 
 
Таҳминан, юқорида айтилган носозлик сабабли ЙТҲ оқибатида 12 киши ҳалок бўлган.
Яндекс.Метрика