У нас есть только
оригинальные песни

WI-FI - БУ НИМА ВА У ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҚАЙСИ ҲУДУДЛАРИДА МАВЖУД?

calendar 29.02.2016
1219

Чекка қишлоқ жойларда ҳам Wi-Fi тармоғидан фойдаланиш мумкинми?

Кумушбиби Шарофиддинова, Қашқадарё вилояти

А.ФАЙЗУЛЛАЕВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари:

— Айни пайтда ҳукумат топшириқларига асосан, “Ўзбектелеком” АК томонидан Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги аэропорт, вокзал, меҳмонхона ва бошқа сайёҳлик объектларда Wi-Fi зоналар ташкил этилган ва мазкур ишлар давом эттирилмоқда. Жумладан:

Хоразм вилоятида “Ичан Қалъа” музейи, Урганч шаҳри аэропорти ва Урганч шаҳри Марказий темир йўл вокзали;

Қашқадарё вилоятида Қарши шаҳри аэропорти ва темир йўл вокзали, “Абдулазиз” мадрасаси, “Абу Убайда ибн ал Жарроҳ” мажмуаси, шаҳар Ўлкашунослар музейи, “Шаҳрисабз” меҳмонхонаси, “Дорус-Саодат” мажмуаси, “Оқсарой” мажмуаси, “Кўк гумбаз” мажмуаси, Амир Темур музейи;

Сурхондарё вилоятида Термиз шаҳри аэропорти ва темир йўл вокзали, “Меридиан” меҳмонхонаси, “Сурхон” меҳмонхонаси, “Ал-Ҳаким ат-Термизий авлиё ота” мақбараси;

Тошкент вилоятида “Чинара” ресторани, “Хумсон” “Арчазор”, “Кумушкон” дам олиш “Горняк” МТМК, “Хўжакент” дам олиш ҳудудлари, “Янгиобод Чотқол Марварит” сайёҳлик маркази.

Фойдаланувчилар тўлов карталари ёрдамида Wi-Fi тармоғи мавжуд бўлган барча объектларда интернет хизматидан фойдалана олишлари мумкин. Хизматларга уланиш ва тўлов карталарини сотиш “Ўзбектелеком” АК савдо офислари, меҳмонхона ва сайёҳлик объект маъмурияти томонидан амалга оширилмоқда, шунингдек, “Матбуот тарқатувчи” АК шохобчаларида ҳам тўлов карталарини сотиш йўлга қўйилган.

Шунингдек, 2016 йилда Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг сайёҳлар гавжум бўладиган объектларида Wi-Fi технологиясини жорий этиш учун “Ўзбектуризм” МК билан жами 40 та объектда Wi-Fi зоналарини ташкил этиш белгиланди.

Яндекс.Метрика