У нас есть только
оригинальные песни

ЎЙЛАБ КЎРИНГ: УМРИНГИЗНИ НИМАЛАРГА САРФЛАЯПСИЗ?

calendar 17.06.2016
1527

урли гажетларга тўла замонавий дунё шу даражага етдики, инсон ўзини одамлар орасида ҳам ёлғиз ҳис қиладиган бўлиб қолди. Одамлар камгап, бир-бири билан кам мулоқот қиладиган жонзотларга айланди,дейди “Interesno.cc” нашри.

Экраннинг ортида, кўзга кўринмайдиган суҳбатдош билан гаплашиш осон. Чунки у сизнинг ташқи қиёфангизни, ноўрин ҳазилларингизни танқид қилмайди. Реал ҳаётдаги одам билан гаплашиш эса бироз қийинчилик туғдиради, чунки уни хафа қилмасликка, кўнглига қарашга, одоб билан гаплашишга ҳаракат қилиш лозим. 

Бундай ҳолатни меъёрий ҳол деб ҳисоблайсизми? Фарзандларингиз ҳақида ўйланг. Улар “робот” онасидан ўрнак олишади ва бу ҳолатни табиий деб ҳисоблашади. Болани планшетсиз, смартфонсиз, ўйинли приставкаларсиз ўзингиз ўйната олмайсизми? Унда сиз қандай онасиз?

Кўзингизни экрандан узинг, атрофингизга болаларингизни йиғиб, улар билан ўйин ўйнашга киришинг. Бир марта улар билан яқинликни туйдингизми, дунёда яқин одаминг билан мулоқот қилишдан, ўйнаб-кулишдан ортиқ бахт йўқлигини ҳис қиласиз!

Яндекс.Метрика