У нас есть только
оригинальные песни

Қўл телефонларида хонанда Абдулла Қурбоновга оид видеолар тарқалди

calendar 15.04.2016
2391

Таъбир жоиз бўлса, бугун ижтимоий тармоқлар энг катта ахборот майдонига айланиб қолган. Энг шов-шувли хабарлар ҳам айнан ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётгани ҳам сир эмас.

Бугун интернетдаги ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида “Ниҳол” мукофоти совриндори Абдулла Қурбоновга оид видеолавҳалар тарқалди. Унда тахминан 90-йиллардаги ёш Абдулланинг қўшиқ айтаётгани тасвирланган. Қурбонов Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова ижросидаги “Бор боравер” номли дуэт қўшиғини жонли ижрода, бир ўзи шу қадар берилиб ижро этяптики, қойил демай иложинг йўқ.

Маълум бўлишича, ушбу видеолавҳаларни Instagram’даги шахсий саҳифасига хонанда Фаррух Аҳмедов жойлаштирган. Шу тариқа у қўл телефонларида тарқалган.

Дарвоқе, видеотасвирларда Абдулла Қурбоновдан ташқари марҳум санъаткор, ўз даврининг энг таниқли хонандаларидан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳриддин Холиқовни кўриш мумкин.

Яндекс.Метрика