Кимдир ёлғизликни маъқул кўради, бошқа биров эса сершовқин, қувноқ давраларда бўлишни хоҳлайди. Бироқ мазкур фотожамланмада келтирилган 10 жой ҳар вақт жамият билан бирга бўлиш ихлосмандларини ҳам қўрқувга солиши аниқ, деб ёзади TravelAsk.
«Сан-Лоренцо» футбол клуби ишқибозлари «Эстудиантес»га қарши ўйин вақтида қўллари ёрдамида офтоб нурларидан ўзларини асрашга ҳаракат қилмоқда.
Одамлар анъанавий Caiqiaohui тадбири доирасида кўприк устида йиғилмоқда. Ақидага кўра, агар мазкур баҳорги уч кунлик тантаналар вақтида кўприкка қадам қўйилса, йил давомида бахтсизлик ва касалликлардан ҳоли яшаш мумкин.
Йўловчилар Сан-Паулу марказидаги метро станциясида поезд кутмоқда.
Йўловчилар поезд томида шаҳарга қайтмоқда.
Одамлар пойтахт Жакартага йўл олган поездга осилиб кетмоқда
Ёз жазирмасида ҳордиқ чиқариш мақсадида минглаб хитойликлар Осиёнинг энг катта бассейнига йиғилади.
Юз минглаб одамлар Копакабана пляжига тўпланмқода — у ерда Рим папаси Франциск, Бразилияга ташрифи доирасида, сўнгги ибодат маросимини ўтказади.
Темирйўл станцияси зинасида тўпланиб қолган йўловчилар. Инфляция ва бензин нархининг ўсиши сабаб, Филиппинда жамоат транспортидан фойдаланувчилар сони ўсиб бормоқда.
Тонгги тиғиз вақтда чорраҳада тўхтаб турган мотоциклчилар. Тайвань йўллари бўйлаб 8,8 миллионга яқин мотоцикл ва 4,8 миллион автомобиль ҳаракатланади.
Lloyds of London суғурта бозори ходимлари анъанавий Хотира кунида.