У нас есть только
оригинальные песни

Ўткир маъноли 19 та иллюстрация

calendar 09.08.2015
3110

Ҳақиқий санъат дунёни таназзул ва инқироздан қутқаришни мақсад қилади. Фақатгина кўнгил очишни мақсад қилган санъат ҳам яхши. Бироқ шундай асарлар борки, улар фақатгина эстетик завқ беришдан ташқари, ўзида ижтимоий мазмун олиб келиб, инсониятни маълум муаммолардан қутқаришни кўзлайди.

Қандайдир кимсалар ўз шахсий чўнтагини ўйлаётган бир пайтда, фақатгина ижодкор шахси соғлом ақл билан фикр қилиб, халқ манфаати учун хизмат қилади.

Машҳур ижодкорлар томонидан яратилган мазкур 19 та иллюстрацияда чуқур маъно яширинган. Бундай суратлар мингта сўздан афзал. Уларни бир кўргандаёқ ижодкорнинг нима демоқчи эканлигини тушинасиз ва албатта, ўз хатти-ҳаракатларингиз ва атрофингиздагилар тўғрисида фикр юритасиз.

Барибир яна лаваш егим келяпти.

Ҳеч қачон катта бўлма. Бу қопқон!

Қуллик пирамидаси.

Тўқ ҳеч қачон очга дўст бўлмайди.

Энг қизиғи шундаки, ҳозир бу расмни кўпчилик ўз смартфони экранида кўриб турибди.

Бу қанчалар рост, бу қанчалар қайғули…

У ўз очкўзлиги кетидан қувмоқда.

Ўзимиз билмай, бир-биримизни еб тугатяпмиз.

Урушларнинг ҳиссиз турқи.

Кўрайликчи, бугун менинг кайфиятим қандай экан…

Парадга ҳожатхонада буйруқ берасиз!

Ижтимоий тармоқлардаги нарциссизм.

Аммо барибир мўъжизага ишонгиси келади киши…

Ҳаёт ҳақиқати.

Балки бутерброд ейишни тўхтатарсиз-а?!

Ҳамма алдайди ва ниқоб кияди.

Илм ва уйдирма.

Жамият сарқитларидан қанчалик юқори туришимизни бизнинг озодлик даражамиз белгилаб беради.

О, буюк WiFi.

 

Бу суратларни кўриб фикрлаб турган киши ўз-ўзидан "буёғи нима бўлади?”, деб юборади. Жамиятдаги камчилилар устидан ҳазиломуз танқид қилиб турган ижтимоий санъат бор экан қўрқмасак ҳам бўлади. Энг асосийси мана шундай асарлардан ўзингизга керакли хулоса чиқариб олишингиз. Бу иллюстрацияларни дўстларингизга ҳам кўрсатинг. Manba: xabardor.uz

Яндекс.Метрика