У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбек кимёгари саратонга қарши ноёб дори воситасини яратди

calendar 09.08.2016
1801

Олим, кимё фанлари доктори Зулфия Маҳмудовна Еникеева дунёда ўхшаши бўлмаган саратонга қарши ноёб дори воситасини яратди. Ушбу дори воситаси эътирофга сазовор бўлиши учун 16 йил керак бўлди. 
 
"У ўйлаб топган дори воситаси ўнлаб, юзлаб беморларга ёрдам берганидан кейингина Зулфия Маҳмудовнага профессор унвони берилди. Кимё фанлари доктори Зулфия Маҳмудовна Еникеева - мен ҳурмат қиладиган инсонлардан бири", - дейди Лейла Назарова. 
 
Кимё фанлари доктори, биология фанлари доктори, профессор  Валерий Татарский ҳам Еникеева ишлаб чиққан кимёвий дори воситаларининг тез орада клиник онкологияда қўлланишидан чин дилдан хурсанд эканини билдирди. 
 
"Мен узоқ йиллар давомида З.М.Еникеева билан илмий лабараторияда иш олиб бордим ва унинг молиявий ҳамда ташкилий муаммоларни қандай қатъийлик билан енгишининг гувоҳ бўлдим. 2000 йилларнинг бошида ишлаб чиқилган кимёвий препарат, ниҳоят қўллашга тарғиб қилинмоқда. Зулфия Маҳмудовнанинг шарофати билан кўплаб онкологик беморлар муваффақиятли даволаниш муолажаларини олишди. Қадрли Зулфия, бугунги кунда онкология амалиётида талаб катта бўлган интеллектуал мулкингнинг амалда татбиқ этилиши муносабати билан чин дилдан табриклайман! Сен буюк инсонсан, сен билан фахрланаман!", - дея таъкидлайди Татарский. 

Юртимизда ана шундай олимлар ва ўз ишининг усталари кўпаяверсин!

Яндекс.Метрика