У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбекистон 2016 йилнинг 1-чорагида мева ва сабзавот экспорти ҳажмини 20 фоизга оширди

calendar 04.05.2016
851

2016 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон мева ва сабзавот экспорти ҳажмини 95,1 минг тоннага етказди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизлик ўсишни кўрсатади. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазирлиги ҳисоботида келтирилган.

"Мева-сабзавотларни сақлаш бўйича моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида 10,5 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун 16 янги совутиш камераси ташкил этилди.  Натижада шу йилнинг биринчи чорагида 53,1 минг тонна сабзавот (2015 йилнинг шу даврига нисбатан 110,6 фоиз) етиштирилди. Йил бошидан буён 95,1 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилинди", дейилади ҳисоботда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 25-26 апрель кунларида Россияга ташрифи давомида Владимир Путин билан музокараларда қиўлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россияга етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш масаласи кўриб чиққанди. Россия томони маълумотига кўра, 2015 йилда Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми 10 фоизга ўсган. Учрашув давомида Ислом Каримов Ўзбекистон Россияга мева ва сабзавот етказиб беришда Туркиянинг ўрнини боса олишини таъкидлаган.

Яндекс.Метрика